Бош саҳифа » Алломалар » Мутафаккирлар. Сулаймон Боқирғоний

Мутафаккирлар. Сулаймон Боқирғоний

Ҳаким ота, Қул Сулаймон лақаблари билан ҳам машҳур бўлган сўфий шоир (ваф. 1186). Хожа Аҳмад Яссавийнинг истеъдодли шогирди. Тариқатда ҳам, шеъриятда ҳам Аҳмад Яссавий анъаналарининг давомчиси.

Сулаймон Боқирғоний Хоразмнинг Боқирғон деган қишлоғида туғилиб, Хоразм мадрасасида илми таҳсил олган, диний тасаввуфий билимларни чуқур эгаллаган.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да: “Ҳаким ота – оти Сулаймондир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг муридидур”, деб ёзар экан, Ҳаким отанинг ҳикматлари туркий халқлар орасида шуҳрат қозонганини таърифлаб, улардан бирини мисол келтиради.

Боқирғонийнинг дин ва тасаввуф, ишқ ва ахлоқдан сабоқ берувчи асарлари Туркистонда кенг тарқалиб, севиб ўқилган. Ҳусайн Воиз Кошифий Боқирғонийни “Дарвешлар аҳволидан туркий калимоту ҳикматомиз ва латоифу ибратангиздир. Туркистон вилоятида маъруф ва машҳурдир ва аларнинг фавоийиди анфоси қудсийларидандур”, деб таърифлайди. Боқирғоний кўнглида “ишқи илоҳий ва завқи илоҳий” туғён қилган шоир мураббийдир. Унинг шеърлари бу дунёни дўзахга айлантирмаслик, нафсу ҳавога берилиб, халқ бошига қиёмат азобларини солмаслик, онг қуллигидан халос бўлиш, дин қудратини улуғлаш каби маънавий-ахлоқий эҳтиёжларни ифодалайди.

100 МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ

© Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
© Тошкент ислом университети
© «YANGI NASHR», 2011

Ўхшаш мақола

Бурҳонуддин Марғиноний мақбараси (www.qadamjo.uz)

Мутафаккирлар. Бурҳонуддин Марғиноний (1123–1197)

Post Views: 8 Буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Риштоний Марғиноний 1123 …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *