Бош саҳифа » Кутубхона » Мунавварқори. Ҳар ким экканини ўрар

Мунавварқори. Ҳар ким экканини ўрар

Бир кишининг отаси
Кўп яшамиш, қартаймиш.
Соч-соқоли оқармиш,
Беллари кучдан қолмиш.
Нон еганда лаблари
Бурни билан сўзлашур.
Чой ичганда қўллари
Қалтирашиб, титрашур.
Бели икки букилган,
Юрай деса, юролмас.
Бир ўтирса, ўрнидан
Кўтармасанг, туролмас.
Ўғил, келин, невара
Зерикдилар бу ҳолдан
Қутулмоқчи бўлдилар
Бир иш қилиб у чолдан.
Кириб бир хилват уйга,
Сўзлашдилар учовлон;
Ўғил билан невара
Қилди ўз фикрин баён
Сўзлар бир оз чўзилди,
Мажлис узоққа кетди.
Навбат келди келинга
У ҳам ўз фикрин айтди.
Келин деди: “Сизларнинг
Тўғри эмас ўйингиз.
Энг яхшиси, саҳрога
Олиб чиқиб қўйингиз!
Биров кўмар ўлигин,
Кўрмас бизнинг кўзимиз.
Машаққатсиз бу ғамдан
Қутулғаймиз ўзимиз”.
Ўз фикрини сўзлашда
Келин уста йўл тутди
Бир оғиздан мажлисда
Келиннинг фикри ўтди
Ўғил билан невара
Кун кеч бўлгач, турдилар;
Кўтардилар у чолни,
Саҳро сари юрдилар.
Бир ўринга етганда,
Сўзга кирди ўша чол.
Деди: “Ўғлим! Сўзимга
Бир оз энди қулоқ сол:
Ман отамни бир замон
Бу ўринга келтириб,
Ташлаб кетган чоғимда
Қолган эди термулиб
Навбат келди ўзимга,
Сен ҳам мени келтирдинг,
Мен отамга на қилсам,
Эмди менга сен қилдинг.
Менга ярар шул ўрин
Бир кун сенга ҳам ярар.
Эл аро бор бир матал:
“Ҳар ким экканин ўрар!”
Бу сўзларни эшитгач,
Ўғил ҳўнграб йиғлади.
Отасига узр айтиб,
Хизматга бел боғлади.

Методик-библиографик қўлланма
© Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти,
2008 йил

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси

Post Views: 37 Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси 1911 йилда ташкил этилган. Ўша даврда кутубхона …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *