Бош саҳифа » Тошкентликлар » Муҳаммадамин Фахриддинов (1894–1941)

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894–1941)

ФАХРИДДИНОВ Муҳаммадамин (1894–1941) – ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентда туғилган. Мадраса ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913–17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917) дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган. Янги усул мактаблари учун ўзбек тили дарслиги («Туркча қоида»), алифбе китоби («Раҳбари аввал»), географиядан қўлланма («Жуғрофияи риёзий») ёзган. «Туркча қоида» (1913, Тошкент) мактаб дарслиги бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган. «Раҳбари аввал» (1917, Тошкент) усули маддия (ҳарфларнинг номига унли товушлар қўшиб, чўзиб бўғин ҳосил қилиш)даги биринчи расмли ўзбек алифбесидир.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *