Бош саҳифа » Тошкентликлар » Муҳаммад Солиҳхўжа

Муҳаммад Солиҳхўжа

МУҲАММАД СОЛИҲХЎЖА домла Раҳматхўжа ўғли (тахминан 1830–1889) – тошкентлик тарихчи ва географ олим. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Қорёғди» маҳалласида туғилган ва шу ерда яшаб ижод қилган. Муҳаммад Солиҳхўжа бобоси мулла Раҳимхўжа ўз насабномаси билан Шайх Хованди Тоҳурга (14-аср) бориб уланишини ва у Тошкентнинг «Қиёт» маҳалласидаги Бекмуҳаммадбий масжидида имомлик қилганлигини ва дарс ҳам берганлигини таъкидлайди. Отаси домла Раҳматхўжа (лақаби Қорахўжа эшон) ўз даврининг билимдон зиёлиларидан бўлган. Муҳаммад Солиҳхўжа дастлаб бобоси қўлида ўқиган. Сўнгра Тошкентдаги Эшонқули додхоҳ, Бекларбеги, Хожа Аҳрор, 1850 йилда (6 ой) Қўқондаги Азимбой ва 1856–62-йилларда Бухородаги Кўкалдош мадрасаларида таҳсил олган. 1862 йилда Тошкентга қайтган ва бобоси имомлик қилган ўша Қиёт маҳалласидаги масжидда имом бўлган ва дарс ҳам берган. Муҳаммад Солиҳхўжа Туркистоннинг турли жойларига (Тошкент вилояти, Қўқон, Наманган, Ўш, Марғилон, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз) сафар қилган. У ўз саёҳатларида олимлар билан ҳамсуҳбат бўлган, турли диққатга сазовор жойларни бориб кўрган, тоғ-тошлар (хусусан Тошкент вилояти) табиатини ўрганган. Тошкент мудофаасида (1865) фаол иштирок этган.

Муҳаммад Солиҳхўжа 1863–88-йилларда ёзган «Тарихи жадидайи Тошканд» («Тошкентнинг янги тарихи», унинг яна бир номи «Тарихи вилояти Тошканд» – «Тошкент вилоятининг тарихи») асари бевосита Тошкент тарихига бағишланган бирдан-бир китобдир.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Маҳмуд Усмонов (ганчкор уста)

УСМОНОВ Маҳмуд (1910–1997.1.7) – ганчкор уста, Ўзбекистон Бадимий академияси академиги (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1977). …

Мулоҳаза

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *