Бош саҳифа » Тошкентликлар » Муҳаммад Ҳайдар

Муҳаммад Ҳайдар

МУҲАММАД ҲАЙДАР, Дуғлот, Мирзо Ҳайдар (1499–1551) – тарихчи, давлат арбоби. Тошкентда туғилган. 1509–12-йилларда Бобур, сўнгра Султон Саъидхон (Қашқар ҳукмдори) хизматида бўлган, унинг ўғли валиаҳд Абдурашиднинг тарбиячиси. Кўпгина ҳарбий юришларга бошчилик қилган. 1533 йил тахтга Абдурашидхон ўтиргач, ички зиддиятлар туфайли мамлакатни тарк этган. Ҳиндистонга – бобурийлар саройига борган. 1539–40 йилдан Ҳумоюн хизматида. 1541 йил бобурийлар номидан Кашмирни идора этган. Тоғлиқ қабилалар билан бўлган жангда ҳалок бўлган. Муҳаммад Ҳайдар машҳур «Тарихи Рашидий» тарихий асарининг ва «Жаҳоннома» номли географияга оид туркий шеърий рисола муаллифи. «Тарихи Рашидий»да шайбонийлар билан Шарқий Туркистон ҳукмдорлари ўртасидаги курашлар, Тошкент тарихига оид муҳим маълумотлар бор.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Саид Аҳмад

Post Views: 6 САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *