Бош саҳифа » Ислом » Уккоша масжиди » “Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди тарихи

“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди тарихи

Мазкур масжид Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарбоза кўчаси “Чорсу” маҳалласи 13-А уйда жойлашган. Масжид ўз фаолиятини 1991 йил май ойидан бошлаган. Масжид Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 1998 йил 22 октябрдаги 107-рақамли гувоҳномаси билан қайта рўйҳатдан ўтган.

Масжиднинг қурилиш тарихига тўхталадиган бўлсак, унинг “Уккоша” номи қадимийроқдир. Бу исм Росулуллоҳ С.А.В. нинг саҳобаларидан бирининг исми бўлиб, унинг тўлиқ исми Уккоша ибн Миҳсан ибн Ҳарсан ал-Асадий бўлиб, 16-17 аср муаррихлари Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” ва Муҳаммад Тоҳирнинг “Ажойиб ут-табоқат” асарларида Тошкент шаҳридан ташқари Балх шаҳри ташқарисида ҳам ҳазрати Уккоша қабри борлиги қайд қилинган.

IMG_20150903_134936-1

IMG_20150903_134852-1-1

IMG_20150903_140226-1

Аслида ҳазрати Уккоша халифа Абу Бакр Р.А. даврида (632-634 м.й) сохта пайғамбар Тулайҳа ибн Ҳувайлидга қарши жангда ўлдирилган ва Тошкент ҳамда Балх шаҳарларидаги қабрлар рамзий ҳисобланади.

Тошкентдаги ҳазрати Уккоша мозорининг қайси даврдан шакллангани ҳақида аниқ фикр айтиш қийин. Ҳар холда ҳазрати Уккоша мозорида Бароқхон давригача ҳам намозгоҳ масжид мавжуд бўлган.

Мазкур намозгоҳдан аҳоли 17-аср давомида ҳам фойдаланиб келган. Хусусан, Аштархоний Субхонқулихон (1681-1702) мухри босилган Ҳожа Аламбардор мозорига мутавалли тайинлаш ҳақидаги бир ёрлиқда Тошкент намозгоҳи замини тилга олинади.

Намозгоҳ қалмоқларнинг Тошкентга ҳужумидан кейин (18 асрнинг 20 йиллари) қаровсиз қолган ва 19-асрга келиб ёзма манбаларда “Кўҳна намозгоҳ” ёки “Эски намозгоҳ” деб тилга олинган.

Ҳатто бу ном кўча ва маҳалла номи сифатида Ҳазрати Уккоша қадамжойи ва мозор яқинидаги шифобахш булоқ, шаҳардаги гавжум зиёратгоҳлардан бўлган.

Юқорида таъкидланганидек эски намозгоҳ ўрнида кейинчалик Бешёғоч маҳалласида бир маҳалла юзага келган.

IMG_20150903_134735-1

IMG_20150903_134821-1

19-асрнинг 80-йилларида ушбу маҳаллада иккита масжид ишлаб турган. Улардан бири маҳалла одамлари тарафидан, иккинчиси Саидбобо Имомҳожи ўғли тарафидан бунёд этилган бўлиб, уларнинг қадимий намозгоҳга алоқаси борми йўқми аниқ фикр айтиш қийин.

Бугунги кунда ҳам ўша қадимий Намозгоҳ ерига қисман яқин ерда Ҳазрати Уккоша номидаги жомеъ масжид фаолият юритмоқда.

20150702_192410

20150911_154418

20150702_191920

Масжиднинг “Мўйи-Муборак” деб номланишининг сабаби 20-асрнинг бошларига қадар масжид хонақоҳида Расулуллоҳ С.А.В. нинг муборак соқол толалари шиша идишга солиниб юқори қисмига осилган ҳолда сақланиб турганлиги ҳақида маҳалла кекса ёшли отахонлар томонидан ривоят қилинган.

Илҳомжон Мадалиев маълумотлари асосида тайёрланди

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Аёллар ислом нигоҳида

Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *