Бош саҳифа » Ислом » Уккоша масжиди » “Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди тарихи (суратлари билан)

“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди тарихи (суратлари билан)

Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбар с.а.в.га саловотлар бўлсин.

Мана бугун, Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча жабҳаларда юксак ўзгаришлар амалга оширилди. Шу жумладан юртдошларимизга диний эркинлик берилиб, қадимий қадамжолар, масжид ва зиёратгоҳлар, миллий меъморий обадаларимиз қайта тикланди. Ҳозирги кунга келиб намозхонларимиз ибодат қилишлари учун барча шарт-шароитлар ва қулайликлар яратилиб берилди. Янги масжидлар барпо этилиб, эскилари қайта таъмирланди.

Масжиднинг қурилиш тарихига тўхталадиган бўлсак, унинг “Уккоша” номи қадимийроқдир. Бу исм Росулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларидан бирининг исми бўлиб, унинг тўлиқ исми Уккоша ибн Миҳсан ибн Ҳарсан ал-Асадий бўлиб, XVI-XVII-аср муаррихлари Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” ва Муҳаммад Тоҳирнинг “Ажойиб ут-табоқат” асарларида Тошкент шаҳридан ташқари Балх шаҳри ташқарисида ҳам ҳазрати Уккоша қабри борлиги қайд қилинган.

Аслида ҳазрати Уккоша халифа Абу Бакр р.а. даврида (632-634 м.й) сохта пайғамбар Тулайҳа ибн Ҳувайлидга қарши жангда ўлдирилган ва Тошкент ҳамда Балх шаҳарларидаги қабрлар рамзий ҳисобланади.

Тошкентдаги ҳазрати Уккоша мозорининг қайси даврдан шакллангани ҳақида аниқ фикр айтиш қийин. Ҳар холда ҳазрати Уккоша мозорида Бароқхон давригача ҳам намозгоҳ масжид мавжуд бўлган.

Мазкур намозгоҳдан ахоли XVII-аср давомида ҳам фойдаланиб келган. Хусусан, Аштархоний Субхонқулихон (1681-1702) муҳри босилган Ҳожа Аламбардор мозорига мутавалли тайинлаш ҳақидаги бир ёрлиқда Тошкент намозгоҳи замини тилга олинади.

Намозгоҳ қалмоқларнинг Тошкентга ҳужумидан кейин (XVIII-асрнинг 20 йиллари) қаровсиз қолган ва XIX-асрга келиб ёзма манбаларда “Кўҳна намозгоҳ” ёки “Эски намозгоҳ” деб тилга олиди.

Ҳатто бу ном кўча ва маҳалла номи сифатида Ҳазрати Уккоша қадамжойи ва мозор яқинидаги шифобахш булоқ, шаҳардаги гавжум зиёратгоҳлардан бўлган.

Юқорида таъкидланганидек эски намозгоҳ ўрнида кейинчалик Бешёғоч даҳасида бир маҳалла юзага келган.

XIX-асрнинг 80-йилларида ушбу маҳаллада иккита масжид ишлаб турган. Улардан бири маҳалла одамлари тарафидан, иккинчиси Саидбобо Имомхожи ўғли тарафидан бунёд этилган бўлиб, уларнинг қадимий намозгоҳга алоқаси борми йўқми аниқ фикр айтиш қийин.

Бугунги кунда ҳам ўша қадимий Намозгоҳ ерига қисман яқин ерда Ҳазрати “Уккоша” номидаги жомеъ масжид фаолият юритмоқда.

Масжиднинг “Мўйи-Муборак” деб номланишининг сабаби XX-асрнинг бошларига қадар масжид хонақоҳида Росуллуллоҳ с.а.в.нинг муборак соқол толалари шиша идишга солиниб юқори қисмига осилган ҳолда сақланиб турганлиги ҳақида маҳалла кекса ёшли отахонлари томонидан ривоят қилинган.

Мазкур масжид Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарбоза кўчаси «Чорсу» маҳалласи 13-А-уйда жойлашган. Масжид ўз фаолиятини 1991 йил май ойидан бошлаган.

Масжид Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 1998 йил 22 октябрдаги 107-рақамли гувоҳномаси билан қайта рўйхатдан ўтган.

Бугунги кунга келиб, ушбу Мўйи муборак масжиди ҳам раҳбариятимиз томонидан қайта таъмир қилиниб, юртимиз мўмин мусулмонлари эмин эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Намозхонларимиз ушбу масжидда кунлик 5 маҳал намозлари, жума ва ҳайит намозларини адо қилишиб, ибодатлари асносида эл юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳаққига Яратган Роббимиздан илтижолар қилиб келмоқдалар.

“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди

Илҳомжон Мадалиев,
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди имом хатиби

Имом-хатиб Илҳомжон Мадалиев
Имом-хатиб Илҳомжон Мадалиев

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Аёллар ислом нигоҳида

Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *