Миршаб

МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар соқчиси. Миршабхона бошлиғи қўрбоши дейилган. Миршаблар тун бўйи шақилдоқ билан кўча ва маҳаллаларни айланиб, шаҳар осойишталигини таъминлаган. Қўқон хонлиги ҳукмронлиги даврида (1810–65) полиция функциясини бажарган. Тошкентнинг ҳар даҳасида 10 тадан Миршаб, бир миршаббоши бўлган. 1892 йилгача Миршаб катта оқсоқолга, кейинчалик Эски шаҳар полицмейстерига бўйсунган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент қозилари

Post Views: 1 009 Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *