Бош саҳифа » Биласизми? » “Минор” маҳалласи

“Минор” маҳалласи

МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Ялан­ғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган.

«Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59) – Юнусобод туманидаги ҳозирги маҳалла. «Матонат», Уста Ширин, Улуғбек, «Шивли» маҳаллалари б-н чегарадош. 1966 йилги Тошкент зилзиласи оқибатида маҳалладаги барча иморатлар яроқсиз ҳолга келган. Шундан сўнг бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватли уйлар қурилган. Аҳолиси 3386 киши, кўп миллатли. Маҳалла ҳудудида Тошкент молия институти, ўрта мактаб, «Қозоғистон» к/т, 3 болалар боғчаси, Республика «Ватанпарвар» ташкилоти, 12-оилавий шифохона, Республика тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий-текшириш институти, Тошкент шаҳар ўсмирлар соғлиғини тиклаш маркази, «Шифобахш» булоқ суви заводи ва бошқалар бор. «Минор» қабристони шу маҳалла ҳудудида жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Отчопар

Post Views: 194 ОТЧОПАР, «Тошкент отчопари» ОАЖ (Бунёдкор шоҳкўчаси, 156) – от спорти бўйича мусобақалар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *