Мавзелар

МАВЗЕ – одатда тошкентликларнинг шаҳар деворидан ташқарида деҳқончилик қилган ерлари. Тошкент аҳолисининг анчагина қисми қишда бирон-бир касб билан шуғулланиб, эрта баҳорда кўч-кўрони билан Мавзелардаги қўрғонлари (боғ уйлари)га кўчиб чиқишган. Кеч кузда, ҳосил йиғилгандан кейин шаҳардаги хонадонларига қайтишган. Деярли ҳар маҳалла ўз Мавзесига эга бўлган. Одатда, қўшни маҳаллаларнинг Мавзелари ҳам ёнма-ён бўлган ва ҳатто маҳалладаги хонадонларнинг жойлашув тартиби Мавзедаги боғларнинг жойлашувида ҳам сақланган. Айрим ҳолларда маҳалла ўз Мавзеси билан бир номда бўлган. Масалан: Эшонгузар ва Зангиота маҳаллаларининг Мавзелари шу номлар билан аталган. Тошкентга тегишли Мавзе ва қишлоқлар катта майдонни эгаллаган: шимоли-шарқда Ниёзбек қалъасидан (ҳозирги Чирчиқ шаҳри ўрнида) жануби-ғарбда Қовунчи (ҳозирги Янгийўл шаҳри)гача давом этган.

Тошкентнинг даҳаларга бўлиниши шаҳар деворининг ичкарисидаги жойларгагина эмас, ташқарисидаги жойларга, яъни Мавзега ҳам тегишлидир.

Октябрь тўнтаришидан аввал ва шўро даврининг дастлабки йилларида Мавзелар сони 160 дан ортиқ бўлган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Динамика состава населения города Ташкента в первой четверти ХХ века

Post Views: 1 Город Ташкент является одним из древнейших городов Центральноазиатского региона, многовековая история которого …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *