Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » «Марказ»лар

«Марказ»лар

«МАРКАЗ» – турар жой массиви. Лойиҳалаштирилган марказий ҳудуд таркибига киради. Шаҳар маркази бўйлаб жойлашган, «М» (марказ) индексли микрорайонлардан ташкил топган. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари 1966 йил бошланган. Лойиҳа муаллифлари: Л.Адамов, С.Р.Одилов, А.Ванке, Р.Зубова ва бошқалар. Меъморлик-планлаштириш ечимининг асоси: шаҳарни планлаштириш билан боғлиқ ҳолда лойиҳалаштирилган марказий районнинг замонавий тузилмасини ташкил этиш; эски ва янги шаҳар марказларини бирлаштириш; аҳолига ҳар томонлама хизмат кўрсатишнинг яхлит системасига асосланган жамоат бинолари комплексини яратиш; транспорт ва турар жой ҳудудларини бўлиб чиқишдан иборат. «Марказ»да 4, 5, 9, 12, 16, 20 қаватли турар жой бинолари қурилган. «Марказ» доирасида «Алишер Навоий», «Fафур Fулом», «Тинчлик», «Пахтакор», «Минор», «Амир Темур», «Ҳамид Олимжон», «Абдулла Қодирий» метро бекатлари жойлашган.

Асрлар давомида шаклланган маҳаллалар ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш жараёнида лойиҳадаги бўлакларга шартли равишда тартиб рақами берилди ва улар кейинчалик жой номи бўлиб қолди. Шаҳарликларнинг талаб-истакларини инобатга олиб шаҳар жой номлари бўйича Атамалар комиссияси «Марказ»га тегишли қуйидаги тарихий номларни тиклашга қарор қилди: Марказ-4 «Қашқар», Марказ-15 «Жангоҳ», Марказ-16 «Лабзак», Марказ-18 «Себзор», Марказ-19 «Кайковус», Марказ-26 «Гулобод», Марказ-27 «Боғкўча», Марказ-28 «Кўкча Дарвоза» даҳалари деб аталди.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент, 1980 йил

Тошкент, 1980 йил

Тошкент, ҳозирги Мустақиллик майдони, 1980 йил

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *