Бош саҳифа » Биласизми? » Маълумот учун. Шаҳар ҳокими

Маълумот учун. Шаҳар ҳокими

ШАҲАР ҲОКИМИ – маъмурий лавозим; шаҳар ўзини-ўзи идора қилиш бошлиғи, Туркистонда ўрта асрларда, хусусан хонликлар даврида муайян шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларни хон номидан бошқариш учун тайинланадиган (айрим ҳолларда сайланадиган) амалдор.

Тошкент 18-асрнинг 2-ярмида 4 даҳадан иборат бўлиб, ҳар бир даҳанинг ўз ҳокими бўлган. Бу даврда ҳар бир даҳа ва унинг ҳокими мустақил эди. 1784 йилда Шайхонтоҳур даҳасининг ҳокими Юнусхўжа шаҳарнинг бошқа даҳалари билан бўлган низоларда ғалаба қозониб, бутун шаҳар ва вилоятга ҳоким бўлди. Шундан сўнг чорҳокимликка чек қўйилиб, Тошкентда Юнусхўжа бошчилигида марказлашган давлат идораси барпо этилди. Юнусхўжа ҳукмронлигининг сўнгги даврида у «хон» деб ҳам аталди. Тошкент давлати Қўқон хонлиги тасарруфига ўтгач, шаҳар ва вилоятни бекларбеги бошқарган.

Тошкент Россия империяси томонидан босиб олингандан (1865 йилдан) 1917 йилгача Тошкентда Шаҳар ҳокими маъмурий лавозими жорий бўлди. Бу даврда Шаҳар ҳокими Шаҳар думаси томонидан 4 йил муддатга сайланган, Туркистон генерал-губернаторининг тавсияси билан ҳарбий министр томонидан тасдиқланган. Дума мажлисларини бошқариб, унинг қарорлари бажарилишини назорат қилиб турган. Икки муовини бўлган. Шаҳар ҳокими лавозими Шаҳар думаси билан бир вақтда (1917) бекор қилинган.

Шўролар тузуми даврида Шаҳар ҳокими вазифасини, асосан, Тошкент шаҳар ижроия комитети раиси бажариши керак бўлса-да, амалда шаҳарга раҳбарликни Тошкент шаҳар партия комитети олиб борган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг шаҳар бошқарувининг тарихий ва миллий шакли – ҳокимлик янги мазмун билан бойитилиб тикланди: 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳри мақоми ва тузилмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкентда ҳокимлик лавозими жорий этилди.

Шаҳар ҳокими вакиллик (халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши) ва ижроия ҳокимият (Тошкент шаҳар ҳокимлиги)ни бошқаради. Тошкент шаҳар кенгашига ҳисобот беради. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади. Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Президентининг шаҳардаги расмий вакили ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ўзига бериб қўйилган ваколатлар доирасида қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Ҳокимнинг ўз ваколатлари доирасида чиқарган қарорлари ва фармойишлари шаҳар ҳудудидаги барча корхона, муассаса, ташкилот, жамият ва бирлашмалар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир. Шаҳар туманлари ҳокимлари Шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Шаҳар ҳокими Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари кенгаши қарор ва ҳужжатларининг ижросини таъминлайди, жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда тегишли ишларни ташкил этади. Шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари шаҳар кенгашининг тасдиғига тақдим этади, қуйи турувчи ҳокимлар қарорларини, агар улар Ўзбекистон Конституциясига, қонунларига ва бошқаларга зид бўлса, бекор қилади, халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бўлинмалар раҳбарлари ишини назорат қилади, давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади, республика ва хорижда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради, аҳолини қабул қилади, фуқаролар шикоят, ариза ва таклифларини кўриб чиқади.

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш ва шу кабиларни ўз ваколати доирасида ҳал этади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 174 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Битта мулоҳаза

  1. Assalomu alaykum men Xafizov Izzat Anvar o’g’li murojatim shundan iboratki men oylada eng kenjasiman ikki opam bor ikalasiyam turmushga chiqib kitishgan buydoqman, otam yuq onam 2017-yil 15 sentyabr kuni vafot etganlar onamni nomida ikkta uy bor edi katta opam Xafizova aziza Boboyev Avaz eri b-n kelib uyga davogarlik qildi eshigni quliflab toshketga meni kuchaga qoldirib ketganedi men shu saytga murojat qilgan edim kegin opamga ogohlantirish berishgan edi. keyin opam hozirgi kunga kelib meni aldab “ukajon senga munosib qiz topib uylantiramiz kelinim shu uyga hujayinli qilishi mumkin shuning uchun meni nomimga uy tursin shu uyga turasan shu uyga hotining b-n yashesan deganidi va meni nomimga uytursa matiz mashina olib beraman dep aldadi ikkinchi uydi meni nomimga utqardi meni nomimga 1 honali uydi opam uzini nomiga 3 honali uydi nomiga menga vada berib utqarib oldi lekin hali suzini ustidan chiqmadi kecha 21.07.2018 yil soat 10:30 lada bordim uyga opam meni prapiskadan ham chiq dep aytdi men chiqmayman bu onamni uyi edi desam endi meni uyim dedi opam boshim ga tanjarohat yetkazdi bakal bilan urdi men duhtirga borib goraddel tegishli joyga arz qildim va ekspertiza ga bordim va tekshirdim opam meni aldab va Davlatimizdiham aldab eri b-n yashab turib mahalamizga esa erim yuq dep chaqaloq yordam pulini uzlashtirdi men haydovchilik guvohnomamni ham pocham mashinasiga mas holda berib meni prava talonimni utqirivorgan bunga dalil isbot yetarli iltimos adolat bulishini surayman. 7m/k 35 uy 13 xonadon yashayman

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *