Бош саҳифа » Тошкентликлар » Маҳмуд Усмонов (ганчкор уста)

Маҳмуд Усмонов (ганчкор уста)

УСМОНОВ Маҳмуд (1910–1997.1.7) – ганчкор уста, Ўзбекистон Бадимий академияси академиги (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1977). Тошкентда туғилган. Ҳунарни отаси уста Усмон Икромовдан, кейинчалик Уста Ширин Муродовдан ўрганган. Маҳмуд Усмонов Тошкент ганчкорлиги санъати анъанъаларини ривожлантирди, уни янги мазмун билан бойитди; исломий ва гириҳ нақшларни маҳорат билан қўллаб жозибадор нақш мужассамотларини яратди; у ишлаган нақш­лар нафис, аниқ ва лўнда, ўймалари мукаммаллиги билан диққатга сазовор. Маҳмуд Усмонов Ўзбекистон амалий санъат музейи (собиқ Половцев уйи)ни таъмирлашда, Навоий ва Муқимий театрларини безашда фаол қатнашган; ҳозирги Ўзбек миллий академик театри (1967–68), Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи (1968), Ўзбекистон халқлари тарихи музейи (1969–70), Ўзбекис­тон санъат музейи (1973), «Буюк ипак йўли» метро бекати (1980) ва бошқалар, шунингдек, хорижда ҳам (Донецк, Киев, Тошҳовуз, Чимкент ва б.)  жамоат биноларини ганчкорлик билан безашда усталарга раҳбарлик қилган. Маҳмуд Усмонов педагог сифатида фаолиятини болалар уйида бошлаган (1935–48), Тошкентдаги болалар ва ўқувчилар саро­йида ганч ўймакорлиги тўгарагига раҳбарлик қилган (1948–68); Беньков номидаги республика рассомлик билим юртида дарс берган  (1952–60). Маҳмуд Усмонов кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Шайх Зайниддинбобо қабристонига дафн этилган. Давлат мукофоти (1975), Ҳамза номидаги Ўзбекис­тон Давлат мукофоти лауреати (1970).

Усмонов Мирвоҳид (1946.9.5.)– Ўзбекистон халқ устаси (2001). Уста Маҳмуднинг ўғли, сулола давомчиси. Тошкентда туғилган. Тошкент политехника институтининг меъморлик факультетини тугатган. Отаси билан Тошкентдаги жамоат ва маъмурий бинолар (Тошкент метрополитенининг «Амир Темур», «Буюк ипак йўли» бекатлари ва бошқалар)ни безашда иштирок этган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *