Бош саҳифа » Таълим муассасалари » Маҳмуд дастурхончи мадрасаси (1833)

Маҳмуд дастурхончи мадрасаси (1833)

МАҲМУД ДАСТУРХОНЧИ МАДРАСАСИ (1833) – Тошкентдаги Дегрез маҳалласида жойлашган мадраса. Маҳмуд дастурхончи (тўлиқ исми Маҳмуд Бобо дастурхончи Ҳасанжон ўғли) Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг вазири ва Лашкар бекларбегининг яқин дўсти бўлган. Унинг номида 2 та мадраса бўлган, бири – Тошкентда – Себзор даҳасининг Юқори Дегрез маҳалласида, иккинчиси – Қўқонда. Тошкентдаги Маҳмуд дастурхончи мадрасаси, вақфнома шартига кўра, Қўқондаги мадраса билан бирга Маҳмуд дастурхончи авлодлари томонидан бошқарилган. Мадрасада 25 ҳужра, масжид ва ҳовлисида ҳовузи бўлган. Мадрасанинг шифти ва девори ёғочдан ишланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Туркистон халқ университети

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *