Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Лабзак ариғи (Жангоб)

Лабзак ариғи (Жангоб)

ЛАБЗАК АРИFИ, Жангоб – Бўзсув каналининг ўнг тармоқларидан бири, шаҳар ҳудудида шарқдан ғарб йўналишида оқади, суви Қуйи Бўзсув ариғига қўшилади. Узунлиги тахминан 4 км.

«Лабзак» номи «лаби зах» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «захкаш ер» маъносини англатади. Манбаларда шу номли ариқ 19-асрдан бошлаб учрайди. Халқ орасида «Жангоб» деган номи ҳам машҳур, бу ном қадимийроқдир. Бу ариқ 18-асрда шаҳар марказидан оқиб ўтган.

20-аср бошларида Лабзак ариғи Шайхонтоҳур даҳасининг Турк, Лабзак мавзе-маҳаллалари, Мараим халфа, «Раискўча», «Орқакўча» маҳаллалари, марказий бозордаги «Қошиқчилик» маҳалласи, Себ­зор даҳасининг «Дарвозакент» мавзе-маҳалласи, «Занжирлик», «Fишт­масжид», «Қозикўча», «Тинчоб», «Кичик Жанггоҳ», марказий бозорда жойлашган «Поякилик», «Ҳожикўча-2», «Ҳожикўча-3» маҳаллалари, Кўкча даҳасининг «Ишқобод», «Маҳкама», «Ходабозор»,  Беш­ёғоч даҳасининг «Сарчопон», «Эски Намозгоҳ», марказий бозордаги «Ҳовузбоғ-1», «Гулбозор», «Чорсу» маҳаллаларидан оқиб ўтган. Шаҳарнинг кўп аҳолили жойларини сув билан таъминлаган бу ариқ Себзор ва Шайхонтоҳур, Кўкча ва Беш­ёғоч даҳалари ўртасида чегара ҳам саналган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Динамика состава населения города Ташкента в первой четверти ХХ века

Город Ташкент является одним из древнейших городов Центральноазиатского региона, многовековая история которого была насыщена многообразными …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *