Бош саҳифа » Биласизми? » Кутубхоналар. З.М. Бобур номидаги Андижон вилоят универсал илмий кутубхонаси

Кутубхоналар. З.М. Бобур номидаги Андижон вилоят универсал илмий кутубхонаси

Андижон вилоят универсал илмий кутубхонаси кўнгилли либерал руҳидаги фуқаро ва ҳарбийлар ёрдамида 1907 йилда ташкил этилган. Ўша даврда Андижон туман кутубхона-қироатхонаси деб номланган.

Дастлаб кутубхона фонди 387 нусхадаги дунёвий адабиётлардан иборат бўлган. Уларнинг айримлари ҳозир ҳам кутубхонанинг нодир фондида сақланмоқда.

1921 йилда туман кутубхона-қироатхонаси шаҳар кутубхонаси деб қайта номланган.

1940 йилда шаҳар кутубхонаси негизида вилоят универсал илмий кутубхонаси ташкил этилган. Шу даврда кутубхона фонди 83132 нусха адабиётлардан иборат бўлган.

1964 йилда 500 минг нусха адабиётларга мўлжалланган кутубхона биноси қурилиб фойдаланишга топширилган ва кутубхонага Бобур номи берилган.

Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Ахборот-библиография, Автоматлаштириш, Менежмент ва маркетинг ҳамда Хорижий адабиётлар бўлимлари мавжуд.

Бугунги кунда кутубхона фонди 550 минг нусхага яқин адабиётлардан иборат бўлиб, вилоятдаги 478 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — каракалпакский кипчакской подгруппы …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *