Бош саҳифа » Кутубхона » Кутубхоналар. Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят универсал илмий кутубхонаси

Кутубхоналар. Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят универсал илмий кутубхонаси

Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят универсал илмий кутубхонаси 1973 йилнинг декабр ойида Жиззах шаҳар марказий кутубхонасининг иккинчи тармоқ кутубхонаси негизида ташкил этилган бўлиб, 1974 йилнинг 2 сентябрида иш бошлаган. Ўша даврда кутубхона Жиззах вилоят оммавий кутубхонаси деб номланган.

Дастлаб кутубхона фонди 12 минг 200 нусхадаги адабиёт лардан иборат бўлган.

1993 йилда кутубхонага Шароф Рашидов номи берилган.

Ҳозирги кунда кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш ва каталоглаштириш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Оилавий ўқиш, Илмий методик, Маълумот-библиография бўлимлари ва Маънавият, Санъат ва Қишлоқхўжалиги шўъбалари фаолият кўрсатмоқда.

2001 йилдан кутубхона қошида Ҳуқуқий ахборот маркази фаолият бошлаган. Марказда ҳуқуқшунос ва менежер вилоят аҳолисига юридик маслаҳатлар бериб келмоқда.

Кутубхона фондида ҳозирги кунда 94.4 минг нусхадан ортиқ адабиётлар сақланмоқда.

Кутубхона вилоятдаги 264 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 708014, Жиззах шаҳри, Х. Носиров кўчаси,12-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси ва мудири А.С.Никоченко …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *