Бош саҳифа » Биласизми? » Кутубхоналар. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кутубхонаси

Кутубхоналар. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кутубхонаси

Республика болалар кутубхонаси 1962 йилда шаҳар болалар кутубхонаси негизида ташкил этилган. Лекин кутубхона тармоқлари сони 19 тага етмаганлиги туфайли Республика болалар кутубхонаси номига эга бўлмаган. Дастлаб кутубхона фонди 2 минг нусхадан иборат бўлган.

1965 йилда кутубхона тармоқлари сони кўпайгандан кейин кутубхонага Республика болалар кутубхонаси мақоми берилган. Ўша даврда кутубхона фонди 33234 нусха адабиётлардан иборат бўлган. Китобхонлар сони эса 1445 тани ташкил этган. Кутубхона ходимлари 9 кишидан иборат бўлган. Раҳбарлик вазифасини Содиқ Куйбагаров олиб борган.

Республикада хизмат кўрсатган маданият ходимларидан Х. Амирова, Т. Калиев, Х. Сеитбаевалар узоқ йиллар давомида китобхонларга беминнат хизмат кўрсатганлар.

Ҳозирги кунда кутубхона Китоб сақлаш, Адабиётларга ишлов бериш ва фондни тўлдириш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Методика-библиография бўлимларидан иборат.

Бугунги кунда кутубхона фонди 119049 нусхадаги адабиётларни ташкил этади.

Кутубхона Қорақалпоғистон Республикасидаги 45 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — каракалпакский кипчакской подгруппы …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *