Бош саҳифа » Кутубхоналар. Нодира номидаги Наманган вилоят универсал илмий кутубхонаси

Кутубхоналар. Нодира номидаги Наманган вилоят универсал илмий кутубхонаси

Нодира номидаги Наманган вилоят универсал илмий кутубхонаси 1918 йилда Наманган шаҳрида пахта заводи қошида 540 нусха китоб фонди билан иш фаолиятини бошлаган. 1929 йилга келиб собиқ Дзержинский кўчасидаги бинога кўчиб ўтган. 1941 йилда кутубхона вилоят кутубхонасига айланти- рилган. 1980 йилда кутубхона учун 500 минг нусха китоб фондига мўлжалланган махсус 4 каватли бино қурилиб фойдаланишга топширилган ва шаҳар ижроия қўмитасининг қарорига биноан кутубхонага шоира Нодирабегим номи берилган.

Кутубхонада XVII–XVIII  асрларда нашр қилинган китоблар, 1940 йилдан буён чиқарилган газета ва журналлар сақланиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда кутубхонада 9 та бўлим, яъни, Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Бадиий ва санъатга оид янги адабиётлар, Иқтисодиёт, Техника, Қишлоқ хўжалиги, Тиббиёт бўйича адабиётлар, Илмий-методик, Матбуот нашрлари, Ахборотбиблиография ва Ҳуқуқий ахборот маркази мавжуд.

Ҳозирги кунда кутубхона фондида 484519 нусхадан ортиқ адабиётлар сақланади. Кутубхона вилоятдаги 408 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 716000, Наманган шаҳри, Н.Намангоний кўчаси, 24-уй, тел.: (369) 226-48-32, 223-08-20, факс: (369)  226-17-87, е-mail: namlib@uzpak.uz, namlib@intal.uz

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*