Бош саҳифа » Кутубхона » Кутубхоналар. Навоий вилоят болалар кутубхонаси

Кутубхоналар. Навоий вилоят болалар кутубхонаси

Навоий вилоят ҳокимлигининг К-328 сонли «Вилоят болалар кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2001 йил декабр ойида ташкил этилган.

Дастлаб кутубхона фонди 14640 нусхадаги адабиётлардан иборат бўлган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Маъмурий ва хўжалик бўлимлари мавжуд.

Кутубхонада расм чизиш, бичиш-тикиш, математика тўгараклари ташкил этилган. Шунингдек, китобхон болаларни кутубхонага янада кўпроқ жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Йилнинг энг яхши китоблари» номли кўргазма, «Биз–билимдон бўламиз» ўйин машғулотлари, «Китобим–офтобим менинг» викториналар, «Кутубхона– зиё маскани» номида экскурсиялар ва бошқа тадбирлар уюштирилиб турилади.

Вилоят миқёсида эса ҳар йили болаларнинг баҳорги таътил кунларида «Болалар китоблари» куни ўтказилади.

Кутубхонанинг ҳозирги кундаги фонди 339952 нусхадаги адабиётлардан иборат.

Кутубхона вилоятдаги 13 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 706810, Кармана шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 2-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*