Бош саҳифа » Биласизми? » Кутубхоналар. Наршахий номидаги Бухоро вилоят болалар кутубхонаси

Кутубхоналар. Наршахий номидаги Бухоро вилоят болалар кутубхонаси

Бухоро вилоят болалар кутубхонаси вилоят универсал илмий кутубхонасининг болалар бўлими негизида 1964 йил 1 июлда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 13 минг нусхадан иборат бўлиб, 15 нафар кутубхоначи ходимлар иш олиб борарди. Шу даврда кутубхонага А.В.Самохина раҳбар эди.

1970 йилда кутубхона Амир Сайид Олимхон мадрасаси биносига кўчирилган.

1973 йилда кутубхона вилоят Меҳнат шуҳрати китобига киритилган. Кутубхона қошидаги киностудиянинг «Сахий китоб подшолигида» кинофильми учун фахрий ёрлиқ совриндори ва Табиатни муҳофаза қилиш жамиятининг «Табиат болалар хаёлида» номли кўргазмаси дипломи ва Ўзбекистон халқ хўжалиги кўргазмасининг II даражали дипломига сазовор бўлган.

Ҳозирги пайтда кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, 1–4-синф ўқувчилари, 5–6-синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш, Адабиётларга ишлов бериш, Методик, Маълумот–библиография бўлимлари ва Мусиқа-нота шўъбаси мавжуд.

1993 йил 25 январда кутубхонага буюк тарихчи олим М.Наршахий номи берилган.

Кутубхона фонди ҳозирги кунда 138 минг нусхадан ортиқ бўлиб, вилоятдаги 25 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 705000, Бухоро шаҳри, Х. Ибодов кўчаси, 4-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — каракалпакский кипчакской подгруппы …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *