Бош саҳифа » Кутубхона » Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси ва мудири А.С.Никоченко бўлган.

Дастлаб кутубхона фонди 300 нусхадан иборат бўлган.

1945 йилгача кутубхона собиқ пионерлар уйига қарашли бўлган.

1946 йилда Наманган шаҳар ижроия қўмитаси қошида маданий-оқартув бўлими ташкил этилган ва кутубхона маданият бўлимига ўтказилган.

1969 йилнинг феврал ойида кутубхонага вилоят болалар кутубхонаси мақоми берилган. Т.Чичкина кутубхонага раҳбар этиб тайинланган.

1983 йилда  кутубхона учун 2 қаватли бино қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Кутубхонада Китоб сақлаш, Кутубхона фондини тўлдириш, Адабиётларга ишлов бериш ва каталоглаштириш, Мактабгача ёшдаги ва 1–4-синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш, 5–9-синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Ахборот-библиография бўлимлари мавжуд.

Ҳозирги кунда кутубхона фонди 117900 нусхадан иборат.  Кутубхона вилоятдаги 27 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 716000, Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 1-уй, тел.:  (369)  226-29-35

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси

Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси 1911 йилда ташкил этилган. Ўша даврда кутубхона шаҳар кутубхонаси деб …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *