Бош саҳифа » Кутубхоналар. Муҳаммад Юсуф номидаги Андижон вилоят болалар кутубхонаси

Кутубхоналар. Муҳаммад Юсуф номидаги Андижон вилоят болалар кутубхонаси

Муҳаммад Юсуф номидаги Андижон вилоят болалар кутубхонаси 1964 йилда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 7000 нусхадан иборат бўлган.

1983 йил июн ойида кутубхона учун замонавий икки қаватли бино қурилиб фойдаланишга топширилган.

Кутубхона асосан мактабгача тарбия ва 14 ёшгача бўлган болаларга ҳамда уларнинг ўқишига раҳбарлик қилувчиларга хизмат кўрсатади.

Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Мактабгача тарбия ёшидаги ва 1–4-синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш, 5–9-синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш, Илмий-методик бўлимлари, шунингдек, Ногирон болалар ўқув ахборот маркази ҳамда Кўргазма зали, Тадбирлар зали, Санъат зали ва қироатхона мавжуд.

Ҳозирги кунда кутубхона фонди 106 минг нусхадан ортиқ бўлиб, вилоятдаги 66 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июлдаги қарорига асосан кутубхонага Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номи берилган.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*