Бош саҳифа » Кутубхона » Кутубхоналар. Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси

Кутубхоналар. Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси

Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси 1964 йилнинг сентябр ойида Гулистон тумани Некрасов номли кутубхона негизида ташкил этилган.

Дастлаб кутубхона фонди 21 минг нусхадан иборат бўлган.

1987 йилнинг 5 ноябрида 400 минг нусха китобга мўлжалланган замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Кутубхонага эса Алишер Навоий номи берилган.

Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш ва каталоглаштириш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Библиография, Ўсмирлар бўлимлари ва Шаҳар абонементи, Санъат ва мусиқа-нота адабиётлари, Қишлоқ хўжалиги, Техника адабиётлари шўъбалари мавжуд.

Китобхонларга Умумий ўқув кироатхонаси, Вақтли нашрлар қироатхонаси ва Миллий адабиётлар қироатхонасида хизмат кўрсатилади.

Ҳозирги кунда кутубхонада 200 минг нусхадан ортиқ адабиётлар сақланади.

Кутубхона вилоятдаги 197 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 707000, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси ва мудири А.С.Никоченко …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *