Бош саҳифа » Биласизми? » Кутубхоналар. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят универсал илмий кутубхонаси

Кутубхоналар. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят универсал илмий кутубхонаси

1921 йил 30 июнда Бухоро шаҳрида шаҳар кутубхонаси эшиклари очилган. Унинг ташаббускори маориф нозири Мусожон Саиджонов бўлган. Кутубхонанинг биринчи китобхони бухоролик шарқшунос олим Қори Ибод Одилов бўлган. Дастлаб кутубхона 1187 нусха китоб фонди ва 350 китобхонга эга эди.

1938 йилда Бухоро шаҳар марказий кутубхонаси вилоят кутубхонаси деб номланган ва унга Абу Али Ибн Сино номи берилган.

1971 йилда кутубхона учун махсус янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Кутубхонанинг Шарқ адабиётлари бўлимидаги нодир коллекциялар асосини Бухоронинг сўнги амири Мир Сайид Олимхоннинг манғит кутубхонаси ва амирликнинг мансабдор шахслари кутубхоналарида тўпланган китоблар ташкил этади. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Шаҳар абонементи, Илмий-методик, Ахборот-библиография, Газета ва журналлар, Шарқ адабиётлари, Ўсмирлар абонементи бўлимлари, Ўлкашунослик шўъбаси ва Оилавий қироатхона мавжуд.

Ҳозирда кутубхона фонди 239066 нусха бўлиб, вилоятдаги 450 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 705018, Бухоро шаҳри, академик Иброҳим Мўминов кўчаси, 16-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — каракалпакский кипчакской подгруппы …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *