Бош саҳифа » Кутубхона » Кутубхоналар. Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси

Кутубхоналар. Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси Навоий вилоят ҳокимининг 1992 йил 27 майдаги ПХ-05/70 сонли «Вилоят бирлашган кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, 1992 йил июн ойида вилоят болалар кутубхонаси билан бирлаштирилган ҳолда ташкил этилган.

Дастлаб кутубхона фонди 271495 нусхадан иборат бўлган. Ўша даврда кутубхонага Галина Ковилина раҳбарлик қилган.

Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий методик, Библиография, Маъмурий ва хўжалик бўлимлари мавжуд.

2001 йилда вилоят бирлашган кутубхонаси таркибидан вилоят болалар кутубхонаси ажратилиб алоҳида ташкил этилган. 2001 йил апрел ойидан бошлаб вилоят кутубхонаси қошида Ҳуқуқий ахборот маркази ўз фаолиятини бошлади.

Кутубхонада ҳозирги кунда 203289 нусхадаги адабиётлар сақланади.

Кутубхона вилоятдаги 252 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

Манзили: 706800, Навоий шаҳри, Гусева кўчаси, 2-уй

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Ўхшаш мақола

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси ва мудири А.С.Никоченко …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *