Бош саҳифа » Масжидлар » Коҳота Бузрук жоме масжиди

Коҳота Бузрук жоме масжиди

Коҳота Бузрук жоме масжиди – собиқ Себзор даҳасининг Тахтапул дарвозаси яқинида, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани Коҳота маҳалласида жойлашган (тахминан 18-аср). Масжид ичида Коҳота Бузрук мақбараси жойлашган. Коҳота Бузрук (Бузург) шахси тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Шарқшунос А.Носировнинг «Тошкент машойихлари» мавзусида тўплаган материалларидаги маълумотларга қараганда, Коҳотанинг асл исми Саид Камолиддин Шомий бўлган. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг (19-аср) ёзишича, Коҳота Хожа Аҳмад Яссавий сулукига мансуб шайхлардан бўлган.

kohota-masjidi kohota kohota-masjidi-hovlisi

Масжид биноси 250–300 намозхонга мўлжалланган. 1998 йил 15 октябрда рўйхатдан ўтган. Бир неча марта таъмирланган.

Коҳота кўчаси – Шайхонтоҳур туманида. Коҳота маҳалласи ҳудудидан ўтган. Шаҳардаги қадимги кўчалардан бири. 19-асрда ташкил топган. Шайхонтоҳур ва Fафур Fулом кўчалари оралиғида. 1992 йил жойнинг тарихий номи сифатида Коҳота номи берилган. Йўналишида, асосан, якка тартибдаги турар жой бинолари жойлашган. Ёнидан Кайковус канали ўтган. Яқинида Ишчилар шаҳарчаси, Себзор ва Лабзак даҳалари, ёнилғи қуйиш шохобчаси жойлашган.

Тошкент маҳаллалари (Эски шаҳар маҳаллалари)

Коҳота маҳалласи (Алихонтўра Соғуний кўчаси, 61) – Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. «Тахтапул», «Лабзак», «Жанггоҳ», «Шайхонтоҳур» маҳаллалари билан чегарадош. 1995 йил «Фаол», «Саноат», Коҳота, «Қаҳрамон» маҳаллаларининг бирлашувидан ташкил топган. Аҳолиси 6705 киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, тожик, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди (2009). Маҳалла ҳудудида озиқ-овқат магазини, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш шохобчаси, новвойхона, болалар боғчаси, ўрта мактаб, авиация лицейи, хотин-қизлар коллежи, дипломатия лицейи мавжуд. Маҳалла ҳудудида Алихонтўра Соғуний яшаган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қўйлиқота жоме масжиди

ҚЎЙЛИҚОТА ЖОМЕ МАСЖИДИ (Миробод тумани Истиқбол кўчаси, 4/2) – ўрта асрларга оид мақбара ўрнида барпо …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *