Кайковус

КАЙКОВУС – қадимий канал, Бўзсувнинг ўнг тармоғи. Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидан оқади. 6–7-асрларда Бўзсув канали катталаштирилиб, ундан Кайковус чиқарилган ва Қорақамиш жарлигига етказилган. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида Бўзсув ҳам Кайковус дейилган. 16-асрда Кайковус бўйида (шаҳар қўрғони ташқарисида) Кайковус чорбоғи бўлган.

Ҳозирги Кайковус Шайхонтоҳур ГЭСнинг юқори бъефидан бошланади, узунлиги 28 км, сув ўтказиш имконияти 20 м3/сек. Кайковусдан Жангоб ва Янгиариқ бошланади. Форобий кўчасидан бошлаб канал Чиғатой ариғига (ўнгга) ва Кўкча ариғига (чапга) бўлинади. Кайковуснинг катта қисми реконструкция қилинган, автомобиль ва пиёдалар ўтадиган кўприклар қурилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Динамика состава населения города Ташкента в первой четверти ХХ века

Post Views: 157 Город Ташкент является одним из древнейших городов Центральноазиатского региона, многовековая история которого …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *