Кадувод

КАДУВОД, К а д и о б о д – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. «Қумлоқ», «Fишткўприк», «Охунгузар», «Чувалачи», «Чигитбоши» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қуйи ва Юқори Кадуводга бўлинган. 300 дан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, баққолчилик, косибчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Ҳасанбой, Чуқурсой) деҳқончилик билан шуғулланган. Кадуводда мадраса, тегирмон, масжид ва бир неча баққоллик дўконлари бўлган (20-а. боши).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эски­жўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *