Бош саҳифа » Ислом » Жума мавъизалари. Гиёҳвандлик – аср вабоси

Жума мавъизалари. Гиёҳвандлик – аср вабоси

Гиёҳвандликнинг кишилар соғлиғига, оилаларга, иқтисодига, одоб-аҳлоқига, умуман инсон хаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда.

Мутахассислар эндиликда дунёни ҳалокатга солувчи нарса водород бомбаси эмас “Героин бомбаси” бўлиб қолганини таъкидламоқдалар.

Ислом динининг таълимотлари, қонун қоидалари ва амалларидан бeш мақсад кўзда тутилгандир:

  1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш.
  2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш.
  3. Инсон динини муҳофаза қилиш.
  4. Инсон наслини муҳофаза қилиш.
  5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадлари.

Шунинг учун ҳам инсон мана шундай буюк неъмат соҳиби бўлиши билан бир қаторда бу неъматларни муҳофаза қилишлиги билан ҳам бошқа маҳлуқлардан мукаррам.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчидан қайтардилар”. Бу ҳадис билан истеъмол қилганда танани, аъзоларни, асабни ва бошқа жойларни бўшаштирувчи ҳар қандай нарса ҳаром бўлди. Мана шу ҳадисдаги бўшаштирувчилик сифати ажнабий тилларда “наркотик” деб ҳисобланаётган гиёхҳвандлик моддаларнинг васфидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида: «Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир», деганлар. Шунинг учун у водками, вискими, вино ёки пивоми, шанпанскийми, нашами, қорадорими, героинми, морфинми, кўкнорими барибир ҳаммаси ҳаром.

Ўнинчи ҳижрий асрдан бошлаб китобларимизда “Гиёҳвандлик моддалари” истеълоҳи ишлатила бошланди. Яъни 400 йил олдин. Ўша вақтларда барча мазҳабларнинг фуқаролари гиёҳвандлик моддаларининг ҳаром эканлигига, уларни ҳалол санаган киши кофир бўлишига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, уларни ейиш, ичиш, ҳидлаш ёки игна орқали қабул қилиш мутлақо мумкин эмас. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ворид бўлган ҳадис ҳамр сабабли лаънатланган кимсалар хусусида ҳужжат бўлади.

— Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло ҳамрни ҳам, уни ичувчисини ҳам, қуювчисини ҳам, сотиб олувчисини ҳам, сотувчисини ҳам, тайёрлатувчисини ҳам, олиб келувчисини ҳам, олиб кетувчисини ҳам лаънатлади”.

— Барча аср уламолари гиёҳвандлик моддаларини тановул қилиш, экиш, ишлаб чиқариш, уларнинг тижорати билан шуғулланиш ҳаром эканига иттифоқ қилганлар.

— Улар айтадиларки: “Гиёҳвандлик моддалари орқали қилинган касб ҳаромдир, уларнинг таъсири остида намоз ўқиган одамнинг намози қабул эмас, улардан келган фойда ҳаром, уни садақа қилиб ҳам бўлмайди, яхшилик ишларига ҳам ишлатиб бўлмайди”, деганлар.

Илҳомжон Мадалиев,
«Мўйи Муборак» «Уккоша» жомеъ масжиди имом хатиби

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Наврўз ва поклик

Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *