Бош саҳифа » Жўн маданияти

Жўн маданияти

ЖЎН МАДАНИЯТИ – Қовунчи маданияти турларидан бири. Тошкент воҳасидаги Жўн канали бўйидан топилган ёдгорликлар (3–4-асрлар).

Жўн маданияти асосан, Сирдарёнинг ўрта оқими бўйлаб кенг тарқалган. Г.В.Григорьев, М.Э.Воронец, Т.Г.Оболдуева ва бошқалар қазиш ишлари олиб борган (1937–39).

Жўн маданиятига оид мозорқўрғонлар, шаҳар харобаси текширилган. Турар жойлар хом ва пишиқ ғиштдан қурилган. Аҳоли деҳқончилик (буғдой, тариқ, арпа ва бошқалар) ва чорвачилик билан шуғулланган. Текшириш натижасида турли ранг ангоб билан бўялган сопол идиш (кўза, хум, хумча, ҳўқача, товоқ ва бошқалар)лар, темир қилич, ханжар, ўқ ёй учи, камон, ойна, турли мунчоқ тақинчоқлар, ўғир даста, қўл тегирмон топилган. Қуроллар – ҳатто аёллар қабрларида ҳам учрайди.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*