Бош саҳифа » Ислом » Уккоша масжиди » Илм. Қарздан қутулиш дуоси

Илм. Қарздан қутулиш дуоси

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар

اللهم اكفني بحلالك عن حرامك واغنني بفضلك عمن سواك.

«Аллооҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомика вағниний бифазлика ъамман сиваака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. 330/1. (Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.) Имом Термизий ривоятлари.

Абу Саид розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом масжидга кирди ва у ерда ансорлардан Абу Умома розияллоҳу анҳуга кўзлари тушди:

— Эй Абу Умома, нега намоз вақтидан ташқарида ҳам масжидда ўтирибсан? — дея сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

— Менга азоб бераётган дардлар ва қарзларим сабабли шу ердаман, эй Аллоҳнинг расули, — деб жавоб берди Абу Умома розияллоҳу анҳу.

— Сенга бир дуо ўргатайми? Уни ўқисанг, Аллоҳ дардингга даво, қарзинга нажот беради, — деб марҳамат қилдилар Пайғамбар алайҳиссалом.

— Ўргатинг, ё Расулуллоҳ! Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:

— Тонгда ва оқшомда шу дуони ўқи:

اللهم اني اعوذبك من الهم و الحزن و اعوذبك من العجز والكسل و اعوذبك من الجبن و البخل و اعوذبك من غلبة الدين و قهر الرجال.

“Аллоҳумма инни аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузи бика минал ажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал буҳли ва аъузу бика мин ғалабатид дайни ва қаҳрир рижол” (Ё Аллоҳ, дард-аламдан, ожизликдан, танбалликдан, қўрқувдан, бахилликдан, қарзим кўпайишидан ва одамларнинг қаҳридан сенга сиғинаман”). Абу Умома (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бу дуони ўқиб, ҳам дардимдан, ҳам қарзларимдан қутулдим” (Абу Довуд ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ صلي الله عليه وسلم бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар.

Расулуллоҳ صلي الله عليه وسلم : «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар.

«Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда Набий صلي الله عليه وسلم «Сенга бир дуони ўргатайми?

Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади.

Агар тонг отса ва кеч кирса:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар.

Абу Умома: «Сўнг Набий صلي الله عليه وسلم нинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».

Абу Довуд ривоятлари.

Муҳаммад Шокир.

Илҳомжон Мадалиев, “Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди имом хатиби томонидан тақдим этилган

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Аёллар ислом нигоҳида

Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

5 комментариев

  1. Uwbu duoni yani qarzdan qjtiliw duosini kuyovim uchun men uqisam ham utoradimi? Yoki qarzdor odam uzi uqiwi kk mi?

  2. Ассалому алейкум мандан бир одамни карзи бор манга маслахатиз кере канакилип осам булади у айол киши мен хам айолман 3 йил булди мол берганимга пулимни 700минг суми унда колип кеткан мен бева айолман лекин уни кучада номахрам эри бор у эркейдан 2та фарзанд курган бири 1йошта 2чиси эса 3 йошта чикип сурасам мени хакоратлап уйидан хайдаворди яна бир бор чиксам сукип тепиб хайдади мени хам 2 нафар фарзандим бор бири 17 йош 2чиси эса 15 йош нима кисам булади манга маслахатиз кере

  3. assalomu alekum qarz dan qutulish xojat namozini xar kuni qaysi maxal uqilishini bilmayapman iltimos manga tushuntrib bersalarin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *