Бош саҳифа » Масжидлар » Хотинмасжид, Ўрозалибой жоме масжиди

Хотинмасжид, Ўрозалибой жоме масжиди

ХОТИНМАСЖИД, Ўрозалибой жоме масжиди – ўтмишда Себзор даҳасининг Хотинмасжид маҳалласидаги масжид (1754). Тошкентнинг йирик ва қадимий масжидларидан, ноёб меъморий ёдгорлик бўлган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарига кўра, ўтмишда бир аёл томонидан қурилгани учун шундай аталган. 1858–59 йилларда Тошкентлик Ўрозалибой томонидан таъмирлангач, унинг номи билан ҳам атала бошланган. Хотинмасжид Бекларбеги мадрасасининг шарқида, Эскижўва мавзеида жойлашган бўлиб, унинг қошида бир ҳужра, мактаб ва қорихонаси бўлган. Масжиднинг ғарб томонида номаълум қабр – шаҳарда дафн қилинган ҳафттанлардан (етти биродар) бирининг қабри бўлган. Хотинмасжид 1907 йил Ўрозалибойнинг ўғли, масжид мутаваллиси Мулла Нормуҳаммаднинг шахсий маблағи ҳисобига қайта таъмирланган. Вақфнома ҳужжатларига кўра, шаҳарлик Султонбой Абдусами ўғли томонидан масжидга Камолон дарвозаси ташқарисида Новза ариғида бедазор ва экинзор ер, Қорасарой дарвозаси ташқарисидаги Янгиариқ мавзесидаги ер, Қўйчимозори мавзесидаги Надржон қулоғи ариғидаги ер, Хотинмасжид маҳалласида ерлар вақф қилинган.

1932 йилда Эскижўвадаги кўчани кенгайтириш муносабати билан ўймакорлик нақшлари билан нодир меъморий ёдгорлик бўлган Хотинмасжид Шайх Хованди Тоҳур мозори ёнига кўчириб келтирилган. 1953 йилда ушбу масжид биноси 20х12=240,0 кв.м майдонни эгаллаб турган. Хотинмасжиддан бир қанча вақт кутубхона сифатида фойдаланиб келинган. 1967 йилда бузиб ташланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Магометанская мечеть. Петроград, начало ХХ в.

«Стиль здания — восточный» (Из истории возведения Санкт-Петербургской соборной мечети)

В 1881 г. мусульманская община Санкт-Петербурга выступила с инициативой строительства на берегах Невы соборной мечети. …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *