Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Хўжа Аламбардор мақбараси

Хўжа Аламбардор мақбараси

ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга кўра, мақбара Қаффол Шошийнинг сафдоши, аламбардор (байроқдор) номи билан машҳур бўлган Хўжа Аламбардор шарафига қурилган. Унинг тахмин қилинган қабри (10-аср) Камолон дарвозаси ортида бўлиб, зиёратгоҳ мемориал мажмуага асос бўлган; унинг ер ости чиллахонаси ҳозиргача сақланган. Мақбара қабристоннинг марказида жойлашган, пештоқ гумбазли бир хонали иншоотдан иборат. Бино ўлчами – 8,87х8,0 м, хона ўлчами – 6,8х6,8 м, бал. (гумбази билан) – 10,3 м.

Хўжа Аламбардор аслида Сайрамда дафн этилган (Хўжа Аламбардор мақбарасидаги қабр рамзий).

Хўжа Аламбардор жоме масжиди – эски биноси 19-асрда Орифхўжабой томонидан қурилган. 1993 йил янги бино қуришга рухсат олиниб, 2005 йил қуриб битказилган. Масжид Янгиобод, Камолон, Каттабоғ, Чарх Камолон, Самарқанд дарвоза ва Бешёғоч маҳаллаларига хизмат кўрсатади (5000 кишига мўлжалланган).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкентча ош (палов)

Ушбу суратлар тошкентча ош тайёрлаш жараёнидан олинган (изоҳларсиз ҳам тушунарли бўлган суратлар) Ошпаз Умид Усмонов, …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *