Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов

Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов

Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов
Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Прези­дентлигига номзод Хатамжон Абдурахмонович КЕТМОНОВ 1969 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган.

Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий, 1993 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 28-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1995-2004 йилларда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2004-2013 йилларда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

Хатамжон ­Кетмонов вилоятда жамоат ташкилотларини ривожлантириш, минтақанинг ижти­моий-иқтисодий масалаларини ечишда уларнинг ролини ошириш учун зарур шароитларни яратиш бўйича амалий чораларнинг ҳаётга татбиқ қилинишида фаол иштирок этди.

Унинг бевосита иштирокида вилоятда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол ривожлантириш, ёш­ларнинг сиёсий, ҳуқуқий онгини юксалтириш, фуқаролик бурчларини англашлари йўлидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

2013 йилда Хатамжон Кетмонов Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.

Ўтган давр мобайнида партиянинг марказда ва жойлардаги ташкилий кадрлар салоҳиятини сезиларли даражада оширди, партия электоратини ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ечишда партия ташкилотларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан ҳамкорлигини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширди.

2014 йилда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.

2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Манба

Ўхшаш мақола

Хўжа Аламбардор мақбараси

ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга кўра, мақбара Қаффол …

2 комментария

  1. Ishga kirishimga yordam bering. Institutni tugatkannman.

Мулоҳаза

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *