Дукенттепа

ДУКЕНТТЕПА – шаҳар харобаси (6–16-асрлар). Ангрен шаҳридан 8 км шимолда жойлашган. 1958 йилда бу ердан кумуш тангалар хазинаси (13-аср охири – 14-аср) топилган. Археолог Ю.Ф.Буряков (1959, 1962 ва 1966) археологик кузатув, тангалар тўплаш ишлари олиб борган. Жамланган материалга кўра, Дукенттепада ҳаёт 3 босқичда кечганлиги аниқланган. Биринчи босқич аркда Мингўрик типидаги сопол идишлар билан боғлиқ. Иккинчи босқич нафақат арк, балки бутун шаҳар бўйлаб учрайдиган сопол, шиша буюмлар (10–12-асрлар), тош ўғирлар, пишиқ ғиштлар (29–30х14–15х4 см), бурама кумуш билагузуклар ва 5 дирҳам (11-аср охири – 12-аср)дан иборат кичик хазинани ўз ичига олади. Учинчи босқич 15–17-асрларга оид айрим сопол буюмлар ва 13–16-асрларга оид учта танга хазинаси билан белгиланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Динамика состава населения города Ташкента в первой четверти ХХ века

Город Ташкент является одним из древнейших городов Центральноазиатского региона, многовековая история которого была насыщена многообразными …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *