Дўрмон

ДЎРМОН – ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Дўрмон мўғулча «тўрт» демакдир. Тўртта уруғдан ташкил топгани учун шундай аталган бўлиши мумкин. Дўрмон қабиласи 15-асрда Ўзбек улусида катта нуфузга эга бўлган. Дўрмонлар 16-аср бошларидан эътиборан Ўрта Осиё ҳудудига келиб ўрнашиб, Бухоро хонлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Дўрмоннинг бир қисми Тошкент воҳасига келиб жойлашган ва жой номи атамаси сифатида сақланиб қолган (Тошкент шаҳри яқинидаги Дўрмон қишлоғи).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — каракалпакский кипчакской подгруппы …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *