Бош саҳифа » Демодам юриши

Демодам юриши

ДЕМОДАМ ЮРИШИ – салавкийлардан Салавк I ва Антиох саркардаси (стратеги) Демодамнинг Сирдарё ортидаги ерларга (тахминан ҳозирги Тошкент воҳаси) юриши (милоддан аввалги тахминан 293–280 йиллар). Қадимда Сирдарёни (уни юнонлар Яксарт, Танаис деб аташган) Европани Осиёдан ажратиб турувчи чегара деб ҳисоблашган.

Салавк I ўзининг Осиёдаги мулкларини кенгайтириш ниятида разведка мақсадида Демодамни Сирдарё ортига ҳарбий сафарга жўнатган. Тарихчи Плинийнинг ёзишича, Демодам юриши натижасида Сирдарё ортида кўплаб йирик қабилалар: саклар, массагетлар, дайлар, исседонлар, ариаклар, римниклар, пезиклар, амардлар, истлар, едонлар, қанлар, каниаклар, евхарлар, катиарлар, антуисианлар, псаклар, аримасплар, антакатлар, хроазарлар, ойклар, напейлар, палейлар кабилар яшаши маълум бўлган. Дарёни маҳаллий аҳоли Силис деб атаган, аҳолининг турмуш тарзи парфияликларникига ўхшаш бўлган.

Баъзи олимлар (Ю.Ф.Буряков) фикрича, Қанқа шаҳри харобаси Демодам юришидан сўнг бунёд этилган «Яксарторти Антиохияси» шаҳри ўрнида жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*