Дарвешхон

ДАРВЕШХОН, Дарвеш султон (?–1578) – Тошкент ва Туркистон ҳокими (1556–78). Шайбонийлар сулоласидан. Бароқхоннинг тўнғич ўғли. Суюнчхўжахоннинг набираси. Укаси Бобо султон билан биргаликда Мовароуннаҳрда ҳукмрон бў­лиш учун Бухоро хони Искандархон ва Абдуллахон II га қарши урушлар олиб борган. Хусусан, 1557 йил Илонўтти мавзеида Абдуллахон билан жанг қилган, жангда енгилгач, бирмунча вақт Абдуллахон билан иттифоқда бўлган. Бироқ укаси Бобо султон Абдуллахонга бўйин эгмай, курашни давом эттирган. Бобо султон 1578 йил Тошкентда исён кўтариб, Дарвешхонни қатл этган. Бундан хабар топган Абдуллахон Дарвешхоннинг ўчини олиш баҳонасида Тошкентга юриш қилиб, Чирчиқ жангида (1579 йил 18 апрель) Бобо султон қўшинини тор-мор келтирган. Бобо султон Туркистонга қочиб кетган.

Тошкентдаги дарвозалардан бири (Дарвишак қофқа ёки Тешикқоп­қа), қабристон Дарвешхон номи билан боғлиқ. Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси Дарвешхон даврида қуриб битказилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Суюнчхўжахон

СУЮНЧХЎЖАХОН, Суюнчакхон, Суюнчик султон (тахминан 1452–1525.23.06) – шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503–25). Абулхайрхон ва Улуғбекнинг …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *