Бош саҳифа » Чувалачи

Чувалачи

ЧУВАЛАЧИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа, Чигитбоши, Кадувот, Ҳасанбой маҳаллалари билан чегарадош. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), савдо-сотиқ билан шуғулланган. Чувалачида тегирмон, бир неча баққоллик дўконлари, чойхона, масжид бўлган (20-аср боши). Ҳозир Чувалачи ҳудудида бир қаватли турар жой бинолари сақланган. Чувалачи кўчаси мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*