Бош саҳифа » Замонавий Тошкент (page 2)

Замонавий Тошкент

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди

Батафсил »

«Минор» маҳалласи

МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Ялан­ғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. «Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59)

Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ КЎЧАСИ – Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидан ўтади. Зар­қайнар ва Нукус кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 5,6 км га яқин. Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий номи билан аталади. Кўчанинг «Ўзбекистон ССР 50 йиллиги» деб номланган қисмига 1989 йил 14 февралда, «А.Қаю­мов» деб аталган қисмига эса 2008 йил 9 январда Абдулла …

Батафсил »

Биласизми? А. Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОFИ (Зарқайнар кўчаси, 6) – Тошкентнинг шимолий-ғарбий қисмида, Олмазор туманида, Себзор даҳаси, Эскижўва бозори ва Тошкент цирки ўртасида жойлашган. Умумий майдони 19,8 гектар. 1932–34 йилларда ёшлар ташаббуси биланн бунёд этилган. Жойнинг тарихий номидан келиб чиқиб, халқ орасида «Жангоб» («Жанггоҳ») деб аталган. 1932–36 йилларда Акмал Икромов, 1936–38 йилларда Мирмуҳсин Шермуҳамедов номларида бўлган. 1939 йилда рус ёзувчиси …

Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Қаҳҳор кўчаси

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор ва «Дамариқ» маҳаллалари ҳудудида, Шота Руставели ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. Узунлиги 2 км га яқин. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1991 йил 20 февралда (собиқ Завод кўчаси ўрнига) қўйилган. Кўча йўналишида турар жой бинолари, Исроил элчихонаси, тиббиёт муассасалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, нотариал идора ҳамда корхона …

Батафсил »

Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси

АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1968 йил 9 сентябрда (Местком кўчаси ўрнига) қўйилган. Йўналишда мазкур кўчанинг бир неча тор кўчалари ҳам мавжуд. Кўча йўналишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза …

Батафсил »

Янгиланган пойтахт

1991 йилдан Ўзбекистон ва унинг пойтахти Тошкент тарихида янги давр бошланди. Мустақилликнинг 18-йили мобайнида бутун мамлакатнинг ҳам, унинг пойтахтининг ҳам киёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди. Ўзбекистон мустақилликни кўлга киритиши билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, 1992 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг аъзоси бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистон 165 давлат томонидан тан олинди, 118 мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Республика нуфузли халқаро …

Батафсил »