Бош саҳифа » Тошкентнома (саҳифа 2)

Тошкентнома

Кўкча даҳаси. Маҳаллалар. Каллахона ва бошқалар

Каллахона маҳалласи Сағбон, Чиғатой, Сақишмон маҳаллалари билан чегарадош бўлиб, бир қисми Эскижўва бозори билан туташ бўлган. Маҳалланинг номи ҳақида турли фикрлар юради. Баъзилар гуноҳкорлар қатл этиладиган жой – дейишса, баъзилар – асирга тушган босқинчилар шу ерга келтирилиб, қатл этилганлган ҳақида гаплар бор ва номи шундан дейишади Батафсил »

Кўкча даҳаси. Маҳаллалар

Аллон ҳозирги Олмазор туманидаги маҳалла ва кўча. 1988 йилнинг ўрталарида Тошкент шаҳар топонимик комиссиясининг мажлисларидан бирида Аллон кўчаси оқсоқолларининг кўчаларини бесабаб «Сберкасса» қилиб ўзгартирганлари ва ўз тарихий номини қайтаришларини сўраб ёзган шикоятлари кўриб чиқилди Батафсил »

Кўкча даҳаси. Чиғатой, Ҳофиз Куйкий, Қўшчи, Шоҳнишин тепа маҳаллалари

Чиғатой маҳалласи. Соғбон, Қўшчи, Сақичман, Каллахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Чиғатой дарвозасини қўриқлаш, шу дарвоза яқинида яшайдиган Чиғатой аҳолисига топширилган. Дарвоза, кўча ва маҳалла номлари Чиғатой деб атала бошланган Батафсил »

Бешёғоч даҳаси. Тешик кўприк тепа, Чўпонота комплекси, Сергели мавзеси, Нўғойқўрғон

Тешик кўприк тепа. V-XIII асрлар археология ёдгорлиги. Чилонзор туман Бунёдкор шохкўчаси, метронинг Ҳамза бекати яқинида 1962, 1968 йилларда К.А.Шакурин ва М.И.Филанович томонидан ўрганилган. VII асрда харобага айланган. IX асрда ҳаёт бир оз тикланган. XIII асрда мўғил босқини туфайли ҳаёт бутунлай тўхтаган Батафсил »

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Хўш, Хожа Аҳрор ким? Бу зотнинг беш асрдан буён тиллардан тушмай келишининг сабаби нимада? Нима учун бу кишини Хожа Аҳрор Валий дейдилар? Нега бу киши ҳақида кўплаб, турли туман мулоҳазалар ёзиб келинган? Тарихий манбаларда Хожа Аҳрор ҳақида ғоят муҳим маълумотлар бор Батафсил »

Бешёғоч даҳаси. Қозиробод, Бойкўча маҳалласи, Дўмбиробод, Чилонзор

Жоме Масжиди (1451). Тошкент шаҳрининг ҳозирги Гулбозор маҳалласи ҳудудида бутун Туркистон ва Хуросонда пири муршидлардан бири даражасига кўтарилган, номи бутун ислом дунёсида улуғланган Хожа Аҳрор томонидан қурилган. Масжид ўз даврининг салобатли ва муҳташам биноларидан ҳисобланиб унда Жума ва Ҳайит намозлари, хутбалар ўқилган Батафсил »

Али Банокатий

Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Банокатий ҳуснихат соҳиби – ҳаттотлардан саналади. Қадимда Тошкентни Бинкат, Банокат деб ҳам аташган. Банокатий Бағдодда вафот этганлигидан у киши бу томонга келиб таълим олган кўринади Батафсил »

Абу Бакр Шоший (1038-1114)

Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший ҳижрий 429, милодий 1038 йили дунёга келади. У Ибн Сино вафотидан (1037) бир йил кейин туғилади. Шоший Бағдодда таълим олади. Тенгдош талабалардан зийраклиги ва билимдонлиги билан фарқ қилган Шоший устодлари наздида ҳам катта обрў қозонади Батафсил »

Бешёғоч даҳаси. Арпапоя, Эски Ўрда, Қоратош ҳаммоми, Чақар, Янги маҳалла, Чорсу

Арпапоя Чақардан бир мунча шарқроқдаги жойлар Ўрпапоя, яъни «жар қобоғининг этаги» деб юритилган. Чунки шаҳардан ташқарига жойлашган бу ерлар жарликдан иборат бўлиб, у ерда кейинги асрларда ташкил топган маҳалла тошкентликлар ўртасида Арпапоя номи билан шуҳрат топган (А.Муҳаммаджонов) Батафсил »

Тошкентнома. Бешёғоч даҳаси. Камолон, Самарқанд дарвоза

Камолон — Бешёғоч даҳасидаги маҳалла. Дархон, Эшонгузар, Янги маҳалла, Самарқанд дарвоза, Гулистон маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аъламбардор мақбараси ва қабристони бор. Новза, Қозиробод, Дўмбиробод, Қонқус мавзеларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланганлар Батафсил »