Бош саҳифа » Тошкентнома

Тошкентнома

Тошкент ўрдалари

Ўрда – Туркий ва мўғул халқларида ҳарбий-маъмурий манзилгоҳ, Ўрта асрларда олий ҳукмдор қароргоҳи, арки. Йирик Туркий ва мўғул давлатлари ҳамда кўчманчи қабилалар иттифоқлари (Олтин ўрда ва Нўғой ўрда кабилар)нинг номи шундан келиб чиққан

Батафсил »

Тошкентнома. Оққўрғон, Қўйлиқ ва Миробод мавзелари

Оққўрғон – қадимги Тoшкент атрофидаги мавзеларнинг бири. Оққўрғон ҳудуди Оққўрғон ва Дархон (Дархонотасой) ариқларидан суғорилган. Ўрта аср вақф ҳужжатларида Оққўрғон ерлари Хожа Аҳрорга қарашли бўлиб, кейинчалик Хожа Аҳрор мадрасасининг вақф ерлари ҳисобланган

Батафсил »

Қисқа сатрларда – Шайхонтоҳур маҳаллалари

Падаркуш маҳалласи. Шимолдан Орқа кўча, шарқдан Қудуқбоши, жанубдан Дукчи, ғарбдан Пуштибоғ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла аҳолиси асосан бўз тўқиш билан шуғулланган. Шунинг учун, маҳалланинг дастлабки номи Бўзчи маҳалла деб юритилган

Батафсил »

Шайхонтоҳур. Хадра, Дархон, Баландмасжид, Занжирлик, Ўқчи маҳаллалари

Хадра маҳалласи Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги қадимги мураккаб чорраҳаларидан бири ҳисобланади. Шаҳристон билан чегарадош, Ғарбда Чорсу билан боғланган кўча, Шимолда Эскижўва томонга борадиган кўча, Шарқ томондан шаҳарни ўрда билан улайдиган тошкўча, Жануб томон эса Бешёғоч даҳасига олиб борган

Батафсил »

Шайхонтоҳур даҳаси. Қашқар, Қиёт, Қорёғди маҳаллалари

Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли, илоҳиёт ва тариқат илмининг йирик намоёндаларидан бири, улуғ валиуллоҳ Шайх Хованди Тоҳур (XIV аср) номи билан аталади. Даҳада шаҳарнинг учта дарвозаси (Қўймас, Қўқон ва Қашқар) бўлиб, улар Янги ўрда қурилган вақтда ўрнатилган

Батафсил »

Юнусобод

Юнусобод тумани. XIX асрнинг 50-йилларида Тахтапуллик Юнусҳожи исмли савдогар Чинобод, Чоштепа ва Оқтепа деган жойларда бўш ётган бўз ерларни ўзлаштиришни бошлаб юборади. Юнусҳожи обод қилиб сув чиқарган ерларида катта-катта токзор ва мевали боғлар барпо қилади, салобатли қўрғонлар, карвонсаройлар қурдиради

Батафсил »

Себзор даҳаси. Жангоб, Регистон маҳаллалари

Жангоб маҳалласи. Эскижўва, Ғиштмасжид, Хадра, Чуқурқишлоқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. XVIII асрнинг 2-ярмида шаҳар 4 қисмга бўлиниб кетади. Ҳар бир даҳа (Кўкча, Шайхонтоҳур, Себзор ва Бешёғоч) алоҳида ҳоким томонидан бошқариладиган бўлган

Батафсил »

Себзор даҳаси (Эскижўва, Тахтапул, Қумлоқ)

Эскижўва – Охунгузар, Жанггоҳ, Пуштиҳаммом, Тинчоб, Соғбон маҳаллалари билан чегарадош бўлган ва аҳолиси асосан савдо-сотиқ билан шуғулланган. Маҳалла ҳудудида, карвонсарой, Бекларбеги мадрасаси, масжидлар, жумладан, ўтган асрнинг ўрталарида Шайхонтоҳурга кўчирилган Хотин масжид, Жўвахона ва бошқа баққоллик дўконлари бўлган

Батафсил »

Себзор даҳаси (Чувалачи, Зарқайнар, Қорасарой)

Чувалачи Тешикқофқа, Чигитбоши, Кадувот, Ҳасанбой маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси асосан ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, боғдорчилик ва дехқончилик билан шуғулланган

Батафсил »

Тошкентнома. Себзор даҳаси

Себзор (форсча — олмазор деган маънони билдиради). Даҳа ҳудудидан Кайкобус, Шаҳарариқ каби йирик ариқлар ўтганлиги сабаб, соя-салқин жойлар бўлган. ХVI асрда бу ерларда шайбонийларнинг дала ҳовлилари жойлашган

Батафсил »

Кўкча даҳаси. Маҳаллалар. Каллахона ва бошқалар

Каллахона маҳалласи Сағбон, Чиғатой, Сақишмон маҳаллалари билан чегарадош бўлиб, бир қисми Эскижўва бозори билан туташ бўлган. Маҳалланинг номи ҳақида турли фикрлар юради. Баъзилар гуноҳкорлар қатл этиладиган жой – дейишса, баъзилар – асирга тушган босқинчилар шу ерга келтирилиб, қатл этилганлган ҳақида гаплар бор ва номи шундан дейишади

Батафсил »

Кўкча даҳаси. Маҳаллалар

Аллон ҳозирги Олмазор туманидаги маҳалла ва кўча. 1988 йилнинг ўрталарида Тошкент шаҳар топонимик комиссиясининг мажлисларидан бирида Аллон кўчаси оқсоқолларининг кўчаларини бесабаб «Сберкасса» қилиб ўзгартирганлари ва ўз тарихий номини қайтаришларини сўраб ёзган шикоятлари кўриб чиқилди

Батафсил »

Кўкча даҳаси. Чиғатой, Ҳофиз Куйкий, Қўшчи, Шоҳнишин тепа маҳаллалари

Чиғатой маҳалласи. Соғбон, Қўшчи, Сақичман, Каллахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Чиғатой дарвозасини қўриқлаш, шу дарвоза яқинида яшайдиган Чиғатой аҳолисига топширилган. Дарвоза, кўча ва маҳалла номлари Чиғатой деб атала бошланган

Батафсил »

Бешёғоч даҳаси. Тешик кўприк тепа, Чўпонота комплекси, Сергели мавзеси, Нўғойқўрғон

Тешик кўприк тепа. V-XIII асрлар археология ёдгорлиги. Чилонзор туман Бунёдкор шохкўчаси, метронинг Ҳамза бекати яқинида 1962, 1968 йилларда К.А.Шакурин ва М.И.Филанович томонидан ўрганилган. VII асрда харобага айланган. IX асрда ҳаёт бир оз тикланган. XIII асрда мўғил босқини туфайли ҳаёт бутунлай тўхтаган

Батафсил »

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Хўш, Хожа Аҳрор ким? Бу зотнинг беш асрдан буён тиллардан тушмай келишининг сабаби нимада? Нима учун бу кишини Хожа Аҳрор Валий дейдилар? Нега бу киши ҳақида кўплаб, турли туман мулоҳазалар ёзиб келинган? Тарихий манбаларда Хожа Аҳрор ҳақида ғоят муҳим маълумотлар бор

Батафсил »