Бош саҳифа » Тошкентликлар (саҳифа 6)

Тошкентликлар

Тошкентликлар. Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон)

БАРОҚХОН (ҳақиқий исми Наврўз Аҳмадхон) (туғилган йили номаълум–1556) – Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхоннинг невараси, Тошкент хони Суюнчхўжахоннинг кичик ўғли. Отасининг вафотидан кейин Тошкент (1533–51), сўнгра Мовароуннаҳр (1551–56) хони. Бароқхон ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни вақтда чавандозлик ва ҳарбий машқлар билан кўпроқ машғул бўлган. Бароқхон ўз салтанатини кенгайтириш учун кўп ҳарбий юришлар уюштирган. Батафсил »

Тошкентликлар. Инъомхўжа оқсоқол

ИНЪОМХЎЖА ОҚСОҚОЛ (1833–1896) – 1892 йил қўзғолони раҳбари, Тошкент шаҳри бош оқсоқоли (1881–1892). Асли Қўқон шаҳридан, савдо ишлари билан Тошкентга келиб, Шайхонтоҳур даҳасидаги Занжирлик маҳалласида яшаган. Ўзининг маърифатпарварлиги билан эл эътиборига тушган, даҳа оқсоқоли лавозимига сайланган. Унинг адолат билан иш юритиши, рус амалдорлари билан муносабатда ўзини дадил тутиши ва халққа хайрихоҳ бўлиши туфайли мустамлакачи маъмурлар томонидан 1880 йил лавозимидан четлатилган. ... Батафсил »

Тошкентликлар. Қаффол Шоший (Ҳастимом)

ҚАФФОЛ ШОШИЙ (тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший ал-Кабир; 904–976) – шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ. Ҳазрати Имом (қисқача – Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 г келадиган жажжи қулф-калит ясагани учун «Қаффол» («Қулфчи») лақаби берилган. Чуқур билими, улкан ишлари эвазига Имом ал-Кабир («Улуғ имом») деб таърифланган. Шош (Бинкат)да ҳунарманд оилада ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абулҳасан Қосим Шоший

АБУЛҲАСАН ҚОСИМ ШОШИЙ (10-аср) – аллома. Шошда туғилган.  Қаффол Шошийнинг ўғли. Тарихий манбаларда дунёдаги улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Унинг 10 жилдли «Ат-Тақриб фил-фуруъ» («Фуруъга яқинлашиш») асари фиқҳ илмида алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихчи Ибн Халликоннинг ёзишича, «Бу асар шофиъий мазҳабидаги мўътабар китоб­лардан бўлиб, кимнинг ҳузурида шу китоб бўлса, бошқасининг хожати йўқдир». Исломшуносликда турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абулқосим эшон

АБУЛҚОСИМ ЭШОН ибн Эшонтўрахон (туғилган йили номаълум–1892) – дин арбоби, Тошкентнинг машҳур эшонларидан, шайх. Тошкентда туғилган. Отаси Эшонтўрахон нафақат Тошкент, балки бутун Қўқон хонлиги ҳудудида катта нуфузга эга бўлган. Рус тадқиқотчилари (В.Н.Наливкин, Н.Ликошин, Н.П.Остроумов ва бошқалар) Абулқосим эшон замонасининг ақлли, зукко, билимли инсонларидан бири эканлигини эътироф этишган. Абулқосим эшон ўз маблағига мадраса бунёд этган. 1892 йил Тошкентда вабо касаллиги аломатлари ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абдулла Қодирий

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ (асосий тахалллуси Жулқунбой) (1894.4.10–1938.10.4) – ёзувчи. 20-аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. Тошкентда туғилган. Мусулмон мактабида (1904–06), рус-тузем мактабида (1908–12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916–17) таълим олган. Москвадаги адабиёт курсида ўқиган (1925–26). Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетаси муҳаррири (1919), Касабалар уюшмасининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали асосчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923–26). Ижодий ... Батафсил »

Тошкентликлар. Абдулвадуд Котиб

АБДУЛВАДУД КОТИБ, тўлиқ исми Абдулвадуд ибн Хожа Абдулваси Шоший (15–16-асрлар) – хаттот. Шошда туғилган. Валиаддин Абдуллоҳ хатиб Табризийнинг «Мушкот ал-масобиҳ» асари (1336)ни чиройли насх хати билан кўчирган (1540). Бу нусха 555 варақдан иборат бўлиб, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. Абдулвадуд Котиб араб, форс тилларини яхши билган, ўз ҳаёти давомида бир қанча китобатлар қилган «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил Батафсил »

Мақсуд Шайхзода. ТОШКЕНТНОМА

Ушбу рукнда Тошкент ва у билан қисман бўлса ҳам боғлик наср ва назм намуналаридан бериб борилади. Мақсуд Шайхзода. ТОШКЕНТНОМА Лирик поэмадан парчалар БАҒИШЛОВ Батафсил »