Бош саҳифа » Тошкентликлар (page 5)

Тошкентликлар

Қаюм Рамазон

ҚАЮМ РАМАЗОН (тахаллуслари: Қаюм, Ўктам, Турғунбой қори, Рамазон қори) (1900–1938.4.10) – ўзбек педагоги, журналист, театр танқидчиси, тилшунос. Тошкентда туғилган. Мунавварқорининг янги усул мактаби ҳамда мадрасада, Боку педагогика институтида (1916–17) ўқиган

Батафсил »

Шош ҳаттотлари. Муҳаммад Юнус Котиб

Бизгача илмий мерос сифатида етиб келган қўлёзма асарларни ўрганар эканмиз, ўтмишда ҳаттотлик санъатини севган ҳаттотлар яшаганлигини кўрамиз. Уларнинг сермашаққат меҳнати туфайлигина ҳар хил асарларнинг қўлёзма нусхалари бунёд этилган

Батафсил »

Бадриддин Чочий

XIV асрда Тошкентда яшаб ижод этган кўзга кўринган шоирлардан бири Бадриддин Чочийдир, яъни тошкентлик Бадриддиндир. Баъзи манбаларда Бадриддин Шоший ҳам деб кўрсатганлар…

Батафсил »

Занги ота Ҳимматий

Занги ота Ҳимматийнинг таваллудлари ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Шулардан бирида нақл қилинишича, Занги ота туғилганларидан сўнг, ул зотнинг ота-оналари чақалоқни Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий хузурларига олиб борганлар. Суҳбат асносида Хожа Аҳмад Ҳазратларининг нигоҳлари чақалоққа тушади

Батафсил »

Шайх Зайниддин бобо

Шайх Зайниддин бобо 1164 йилда Бағдод шаҳрида туғилган. Шайх Зайниддиннинг оталари — Шайх Шаҳобиддин Абу Хафс Умар Сухравардийдир. У киши атоқли олим ва жамоат арбоби бўлиб, «сухравардиййа» тасаввуф тариқатини яратганлар. «Аворуф ул-маориф» номли машҳур китобнинг муаллифи

Батафсил »

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Хўш, Хожа Аҳрор ким? Бу зотнинг беш асрдан буён тиллардан тушмай келишининг сабаби нимада? Нима учун бу кишини Хожа Аҳрор Валий дейдилар? Нега бу киши ҳақида кўплаб, турли туман мулоҳазалар ёзиб келинган? Тарихий манбаларда Хожа Аҳрор ҳақида ғоят муҳим маълумотлар бор

Батафсил »

Али Банокатий

Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Банокатий ҳуснихат соҳиби – ҳаттотлардан саналади. Қадимда Тошкентни Бинкат, Банокат деб ҳам аташган. Банокатий Бағдодда вафот этганлигидан у киши бу томонга келиб таълим олган кўринади

Батафсил »

Икки Илоқий. Шарафуддин ва Муҳаммад Илоқийлар

Олимлар таржимаи ҳоли ҳақида ёзилган манбаларда иккита Илоқий номи зикр этилган. Буларнинг бири Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Илоқий (вафоти 1068 йил), иккинчиси Муҳаммад ибн Али (баъзан Адиб) ал-Илоқийдир (вафоти 1141). Лекин бу олимлар ҳақида ёзганлар уларнинг икковини ҳам Ибн Синонинг шогирди деб тилга олишади

Батафсил »

Шоший-Омирий

Шоший-Омирий араб тилида ижод қилган тошкентлик шоирлардандир. Унинг тўла исми Абу Омир Исмоил ибн Аҳмад аш-Шоший ал-Омирий бўлиб, Тошкентда туғилган, кейинчалик илм-маърифат қидириб Шарқ ўлкаларини кезган

Батафсил »

Абу Муҳаммад Матроний

Mатроний араб тилида ижод қилган тошкентлик шоир. Матрон сўзи христиан дини руҳонийларининг лавозими, митрополит, архиепископ деган маънони билдиради. Нима сабабдан бу шоир бундай тахаллус олган, бу ҳақда аниқ бир маълумот йўқ. Ўрта асрда етишган арабийнавис шоирлардан Матроний ўткир ҳажвчи шоир бўлган, ҳозиргача унинг 112 байтдан иборат ҳажвий ва лирик шеърлари сақланиб қолган

Батафсил »

Тошкент алломалари ва тарихий шахслари. Қаффол Шоший

«Ўрта асрларда Тошкентдан етишиб чиққан йирик алломалардан бири машҳур қонуншунос, файласуф, тилшунос ва забардаст адиб Қаффол Шоший эди. У ҳижрий 291, милодий ҳисоби билан 903 йили Тошкент шаҳрида дунёга келди».

Батафсил »

Тошкентликлар. Ҳакимхўжа қозикалон

ҲАКИМХЎЖА ҚОЗИКАЛОН (1802 – вафот этган санаси номаълум) – Тошкентнинг сўнгги қозикалони. 1865 йилда чор Россияси қўшинлари Тошкентни қамал қилганида шаҳар мудофааси раҳбарларидан бири. Шаҳар рус қўшинлари томонидан эгаллангач, Ҳакимхўжа қозикалон Абулқосим эшон, домла Солиҳбек охунд сингари нуфузли кишилар билан М.Г. Черняев қароргоҳига бориб, Тошкент шаҳрини идора этиш хусусида у билан музокара олиб борган

Батафсил »

Шайхонтоҳур меъморий ансамбли

Меъморчилик иншоотлари туркумидан ташкил топган, 600 йилдан ортиқроқ тарихга эга собиқ Шайх Хованд Тоҳур қабристони номи билан аталувчи зиёратгоҳга ҳозирги Алишер Навоий номли кўча орқали Тархи чортоқ шаклидаги дарвозадан кириларди

Батафсил »

Палаткада ёзилган достон

Эркин Воҳидов 26 АПРЕЛЬ «Тошкент» сейсмик станцияси хабар беради: «Бугун 26 апрел эрталаб 5 дан 23 минут ўтганда Тошкент шаҳрида кучли ер қимирлаш бўлди… Зилзила эпицентри шаҳар остида… Зилзиланинг кучи марказда 7,5—8 баллга етди. Дастлабки маълумотларга қараганда…»

Батафсил »

Тошкентликлар. Мирий

МИРИЙ, Ш о и қ (тахаллуси; асл исм-шарифи Мираҳмадхон Мирабдураҳмон ўғли) (1833–1916) – шоир, хаттот, таржимон. Тошкентда туғилган. Марғилон ва Бухорода ўқиган. Тошкент мадрасаларида мударрислик қилиб араб ва форс тилларидан дарс берган, шогирдларига настаълиқ ва насх хатларини ўргатган. Ўзбек, араб ва форс тилларида ижод қилган. Бедил ғазалларига мухаммаслар боғлаган.

Батафсил »