Бош саҳифа » Тошкентликлар (саҳифа 4)

Тошкентликлар

Манноп табиб

МАННОП ТАБИБ (Абдуманноп Абдунабиев) (1867–1950) – табиб. Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасидаги Хўжатарашкан маҳалласида табиб оиласида туғилган. Отаси – Абдунаби, боболари Абдуллажон ва Маҳамадражаб ҳам табиб бўлган. Манноп табиб 1930–40-йилларда Тошкент аҳолиси ўртасида машҳур бўлган ва кўплаб беморларни даволаган Батафсил »

Маърифатпарварлар. Комилбек Норбеков

НОРБЕКОВ Комилбек (1880–1943) – ўзбек маърифатпарвари. Тошкентнинг маърифатли бойларидан Муҳаммадаминбекнинг ўғли. Укаси Каримбек (1882–1970) билан бирга чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Австрия ва Германия фирмалари билан тери-чарм савдо алоқасини ўрнатган. Мунавварқори, А.Авлоний, У.Хўжаев (Асадуллахўжев), Н.Хўжаев, Орифхўжабойлар билан бирга «Имдодия» («Хайрия») жамияти (1909), «Турон» жамияти ва шу номли труппани ташкил этган (1914) Батафсил »

Тавалло

ТАВАЛЛО (тахаллуси; асл исм-шарифи Тўлаган Хўжамёров) (1883–1937.10.11) – шоир. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида, рус-тузем мактабида ўқиган. Араб, форс, турк, озарбайжон ва рус тилларини яхши билган. 1905 йилдан «Туркистон вилоятининг газети», «Садои Фарғона», «Тараққий» каби газета ва журналларда шеър ва мақолалари билан мунтазам қатнашган Батафсил »

Маърифатпарварлар. Шокиржон Раҳимий

РАҲИМИЙ Шокиржон (1898–1938.4.10) – маърифатпарвар, тараққийпарвар педагог. Тошкентда туғилган. Отаси қўлида хат-саводини чиқаргач, мадрасада, усули жадид мактаби ва кечки рус-тузем мактабида ўқиган (1903–09). «Раҳимия» мактабида ўқитувчилик қилган (1909–19) Батафсил »

Маърифатпарварлар. Садриддинхон муфтий

САДРИДДИНХОН МУФТИЙ, Садриддинхон Шарифхўжаев (1878–1946, Қандаҳор) – маърифатпарвар, йирик уламо. Тошкентда туғилган. Шарифхўжа қозининг ўғли. Дастлаб Тошкентдаги рус-тузем мактабида ўқиган. Ёшлигида мукаммал диний тарбия олган. Бухорода Мир Араб мадрасасини тугатган. Муфтий унвони билан қозихонада ишлаган ва мударрислик қилган Батафсил »

Тошкентликлар. Абдулла Авлоний

Абдулла АВЛОНИЙ (1878.12.7–1934.24.8) – маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби. Тошкентда туғилган. 1906 йилдан шеърлари билан матбуотда қатнаша бошлаган. 1906 йил «Тараққий», 1907 йил ўз уйида (Тошкентда) «Шуҳрат» газеталарини чиқарган. Бу газеталар ёпиб қўйилгач, 1908 йил яширин равишда «Осиё» газетасини нашр этди Батафсил »

Мирмуҳсин (1895-1929)

МИРМУҲСИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳамедов Мирмуҳсин) (1895–1929.4.8) – журналист, ёзувчи. Ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири. Тошкентда туғилган. Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган. 1913 йилдан матбуотда қатнашган. 1916–17 йилларда Уфадаги «Олия» мадрасасида ўқиган Батафсил »

Муҳиддинхўжа қози

МУҲИДДИНХЎЖА ҚОЗИ (1841–1902) – ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони – Ҳакимхўжа ўғли. Тошкентда туғилган. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган Батафсил »

Қаюм Рамазон

ҚАЮМ РАМАЗОН (тахаллуслари: Қаюм, Ўктам, Турғунбой қори, Рамазон қори) (1900–1938.4.10) – ўзбек педагоги, журналист, театр танқидчиси, тилшунос. Тошкентда туғилган. Мунавварқорининг янги усул мактаби ҳамда мадрасада, Боку педагогика институтида (1916–17) ўқиган Батафсил »

Шош ҳаттотлари. Муҳаммад Юнус Котиб

Бизгача илмий мерос сифатида етиб келган қўлёзма асарларни ўрганар эканмиз, ўтмишда ҳаттотлик санъатини севган ҳаттотлар яшаганлигини кўрамиз. Уларнинг сермашаққат меҳнати туфайлигина ҳар хил асарларнинг қўлёзма нусхалари бунёд этилган Батафсил »