Бош саҳифа » Тошкентликлар (page 3)

Тошкентликлар

Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9–1987.22.5) – биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Фарғона педагогика институтини тугатган (1934). 1946 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим, бўлим мудири (1946–50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти лаборатория мудири (1950–56), директори (1956–60), ТошДУ кафедра мудири (1955–62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси …

Батафсил »

Муҳаммад Солиҳхўжа

МУҲАММАД СОЛИҲХЎЖА домла Раҳматхўжа ўғли (тахминан 1830–1889) – тошкентлик тарихчи ва географ олим. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Қорёғди» маҳалласида туғилган ва шу ерда яшаб ижод қилган. Муҳаммад Солиҳхўжа бобоси мулла Раҳимхўжа ўз насабномаси билан Шайх Хованди Тоҳурга (14-аср) бориб уланишини ва у Тошкентнинг «Қиёт» маҳалласидаги Бекмуҳаммадбий масжидида имомлик қилганлигини ва дарс ҳам берганлигини таъкидлайди

Батафсил »

Хожа Довуд (14 аср)

ХОЖА ДОВУД (14-аср) – Шайх Хованди Тоҳурнинг ўғли. Қабри Шайхонтоҳур даҳасининг Оқмасжид маҳалласи ғарбида, маҳалла масжидининг орқасида жойлашган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарида келтирилишича, ўша масжид ҳам Хожа Довуднинг масжиди ҳисобланган. Ўтмишда шаҳарликлар Хожа Довуд қабри масжидида уч кун шаръий шартлар билан эътикофда бўлиб, нафл рўзасини тутишган. Хожа Довуднинг қизидан нақшбандия тариқати пешвоси Хожа Аҳрор дунёга келган

Батафсил »

Шоҳий

ШОҲИЙ (тахаллуси; тўлиқ исми Шохўжа Ҳаким ибн Шофайзхўжа Шайх Хованди Тоҳурий) (19-аср) – маърифатпарвар шоир, табиб. Тошкентнинг Оқмасжид маҳалласида туғилган. Дастлаб Юнусхон мадрасасида мударрислик қилган. Ўрта Осиё, Кавказ, Туркия, Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони каби мамлакатларда бўлиб, у ердаги таълим-тарбия ишлари билан қизиққан. Шоҳий табобатдан дарс берган. Чағминий (14-аср)нинг «Қонунча» асарини ўзбек тилига ўгирган

Батафсил »

Мавлоно Обид Хаттот (16-аср)

МАВЛОНО ОБИД ХАТТОТ (16-аср) – хаттот. Тошкентда шайбонийлардан Суюнчхўжахон ва Келди Муҳаммад замонида яшаган. Восифийнинг ёзишича, Мавлоно Обид настаълиқ хатини ёзишда машҳур бўлган. Райҳоний, сулс хатларини яхши билган. 1522 йил у ўзи ёзган қитъаларни саройга олиб келганда, султон ва сарой аҳли унинг хат санъатидаги маҳоратига таҳсинлар ўқиган

Батафсил »

Маннон Ромиз (Рамзий)

РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамзий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдуллаев Маннон, 1895–1938) – журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. Тошкентда туғилган. Матбуот, нашриёт ва маориф соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Адабий-журналистик фаолияти 1920 йилдан бошланган. Адабий-танқидий ва публицистик мақолалар ёзган

Батафсил »

Салоҳиддин Тошкандий

САЛОҲИДДИН ТОШКАНДИЙ, Мулло Салоҳиддин ибн Мулло Алоуддин хожа (19-асрнинг 2-ярми – 20 -аср бошлари) – адиб. Тошкентда туғилган. Ҳаётига оид маълумотлар деярли сақланмаган. «Темурнома» (1908) бадиий асаригина етиб келган (1990 йил Тошкентда нашр этилган). Бу асарни яратишда кўпгина тарихий, бадиий ва диний китобдан фойдаланган. Асарнинг асосий қисм 47 достондан иборат

Батафсил »

Мақсуд Шайхзода

ШАЙХЗОДА, Мақсуд Шайхзода [1908.25.10 (7.11) – 1967.19.2] – шоир, драматург, адабиётшунос, таржимон, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Бокудаги дорилмуаллиминни тугатган (1925). 1927 йилда аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида ҳибсга олиниб, 1928 йил февралда Тошкентга сургун қилинган

Батафсил »

Муҳаммадрасул Расулий (1884-1935)

МУҲАММАДРАСУЛ РАСУЛИЙ (1884–1935) – маърифатпарвар, педагог. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида ўқиган. 1907 йилдан рус-тузем мактабларида дарс берган. 1917 йилдан кейин мактабларда ўқитувчилик қилган, саводсизликни тугатишда фаол иштирок этган

Батафсил »

Раҳмат Файзий (1918 – 1988)

РАҲМАТ ФАЙЗИЙ (1918.10.9–1988.18.11) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1978), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкентда туғилган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1939–41), «Турон» газета ва журнали таҳририятларида (1937–38; 1943–61), «Ўзбекфильм» киностудияси (1962–65)да, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (1965–74)да масъул лавозимларда ишлаган

Батафсил »

Абдулла Фонус (1828-1914)

АБДУЛЛА ФОНУС (1828–1914) – ўзбек халқ қизиқчиси, тақлид устаси. Тошкентда туғилган. У фонус ясаб сотиш билан тирикчилик қилган. Турли ёшдаги кишиларга, қуш ва ҳайвонларга тақлид этган. Унинг тақлидлари кўпинча аччиқ кулги, ҳажвдан иборат бўлган. Шу йўл билан у турмушдаги ноҳақлик ва қусурларни, хурофотни ҳажв қилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Шоирлар. Собир Абдулла

СОБИР АБДУЛЛА (1905.5.9–1972.24.10) – Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Қўқонда туғилган. 1924 йилдан Тошкентда. 1926–48 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» газеталарида адабий ходим, «Муштум»да бўлим мудири, Андижон вилоят театри, Ўзбек давлат филармонияси ва Муқимий номидаги театрда адабий эмакдош (1937–71)

Батафсил »

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894–1941)

ФАХРИДДИНОВ Муҳаммадамин (1894–1941) – ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентда туғилган. Мадраса ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913–17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917) дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган

Батафсил »

Туроб Тўла

ТУРОБ ТЎЛА (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12–1990.20.4) –Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). 1930 йилдан Тошкентда. Тошкент театр билим юртида (1934–38), Тошкент педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида (1938–41) ўқиган. Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида адабий ходимликдан бошлаган (1935–41)

Батафсил »

Султон Акбарий

СУЛТОН АКБАРИЙ (1923.3.12–1997.3.6.) – шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкентда туғилган. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942–45). Республика газета ва журналларида, Бадиий адабиёт нашриётида масъул лавозимларда ишлаган. Ўз даврида долзарб бўлган мавзуларда мақолалар ёзган. Ижоди 1940 йилдан бошланган

Батафсил »