Бош саҳифа » Тошкентликлар (page 2)

Тошкентликлар

Жизнь муфтиев Бабахановых — Эшон Бабахан

Основатели древнего рода – Хазрати Ювошбоб и Товусбегим Всевышний Аллах связал дальнейшее мирное продолжение земной, преходящей жизни с моральными качествами созданных им людей. От праведности верующих зависит будущая судьба человеческого общества. По этому поводу Священный Коран говорит, что «землю наследуют рабы Мои праведные» (21:105). К числу праведных рабов Аллаха можно отнести тех людей, сердца которых озарены светом веры. В 778 …

Батафсил »

Шоирлар. Алмаий

АЛМАИЙ (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52–1894/95) – ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги «Мўйи Муборак» ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866–67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини ўрганган. Тошкентга қайтгач, Шукурхон мадрасасида мударрислик қилган. Эркин фикрлаши, айрим руҳонийлар билан ихтилофлари туфайли мадрасадан кетишга мажбур бўлган. Умри муҳтожлик ва …

Батафсил »

Шоирлар. Саидрасул Саидазизов

САИДАЗИЗОВ Саидрасул (1866–1933.3.2) – маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда туғилган. Мадраса ва рус-тузем мактабини тугатган (1900). Мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод қилган. Fазал, фард, рубоий, таърих ва бошқа жанрлардаги шеърлар, публицистик мақолалар, «Устоди аввал» дарслиги (1902) муаллифи. Fазаллари ишқий мавзуда, бошқа шеърларида илм-маърифатли бўлиш, одоб, ахлоқлилик улуғланган. …

Батафсил »

Абдулла Нигматович Арипов

Абдулла Нигматович Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари, 1961 йил 24 май санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Миллати – ўзбек, маълумоти – олий, иқтисод фанлари номзоди, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби. 1983 йилда Тошкент Алоқа электротехника институтини тамомлаган. 1983-1992 — Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-тоифали муҳандис сифатида фаолият юритган. 1992-1993 …

Батафсил »

Шоирлар. Абдулла Орипов

ОРИПОВ Абдулла (1941.21.3 – 2016.05.11) – шоир ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). 1958 йилдан Тошкентда. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963). «Ёш гвардия» (1963–69), Fафур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётларида муҳаррир (1969–74), «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1974–76), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1976–82), масъул котиб (1985–88), Тошкент вилоят бўлимида масъул котиб (1982–83), …

Батафсил »

Маджид Кадыри (Абдулмажид Қодирий)

Маджид Кадыри (Кадыров) (Абдул-Мажид Қодирий), настоящее имя Абдул-Мажидхон Кори Абдул-Қодирхон Қори угли (Қодиров) (2 октября 1886, Махалля Қори Ёгди, Ташкент — 5 октября 1938, Ташкент) — ученый, узбекский литературовед, автор первых учебников на узбекском языке по литературе, истории и математике, общественный деятель и публицист, один из основоположников джадидизма в Туркестане. Биография Маджид Кадыри (Кадыров) родился в 4 день месяца Мухаррам …

Батафсил »

Шоирлар. Элбек

ЭЛБЕК (тахаллуси; асл номи Юнусов Машриқ) (1898– 1939.11.2) – шоир, тилшунос ва фольклоршунос. Бўстонлиқ туманидаги Хумсон қишлоғида туғилган. 1911 йилдан Тошкентда. Авлонийнинг «усули савтия» мактабида (1914) ўқиган. Айни пайтда босмахонада ишлаган. Наримонов номидаги таълим-тарбия техникумида ўқитувчилик қилган (1920 йилдан). Маданий қурилиш илмий-текшириш институтида илмий ходим (1931–34). Элбек «Ёлқинлар» (1925), «Кўзгу» (1926), «Сезгилар» (1927), «Баҳор» (1929), «Меҳнат куйлари», «Fунчалар», «Чирчиқ бўйларида» …

Батафсил »

Шоҳмурод котиб

ШОҲМУРОД КОТИБ, Муҳаммад Шоҳ Мурод Котиб Шоҳ Неъмат ўғли (1850–1922.14.03) – хаттот. Шайхонтоҳур даҳасидаги Занжирлик маҳалласида туғилган. Довудхўжа котибнинг шогирди. Маълум муддат Кўкалдош мадрасасида таҳсил олган. Мир Али Табризий, Султон Али Машҳадий, Мир Али Ҳиравийларнинг настаълиқ, Юнусхўжа Шаҳрисабзийнинг шикаста хатларидан илҳомланиб ғазалларни китобат қилган. Тўқувчиларга ёғочдан «тиғ», «тарак» (тўқувчилик асбоблари) ясаган. Кўчирган китоблари охирига «Тиғбанд» ёки «Шоҳимурод Тиғбандий» деб имзо …

Батафсил »

Марокаш мукофотининг илк соҳиби. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

Аллоҳ таолога минг шукр, ўтган асрда – 1943 йилдан то 1989 йилгача 46 йил давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси раҳбари вазифасида – Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, ўғиллари – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва набиралари Шамсутдинхон Бобохонов атеизм ҳукм сурган мамлакатда мусулмонлар қалбида исломий эътиқодни тик­лаш учун фидойиларча, астойдил хизмат қилишди. Уларнинг саъй-ҳаракати туфайли 1945 йили Бухорода “Мир …

Батафсил »

Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

АҲМАД ПОЛВОН (Толиббоев) (1867–1932) – машҳур ўзбек полвони. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Болалигидан бақувват бўлиб вояга етган Аҳмад полвон халқ сайилларида ўтказиладиган кураш мусобақаларида чиниққан. Аҳмад полвон 1895 йилда Тошкентга келган машҳур немис полвони Риппель (вазни 133 кг) билан эски цирк биносида беллашиб, курагини ерга теккизган. Фарғона водийси ва Тошкент воҳасидаги беллашувларда ғолиб келган Хўжа полвон ҳам унга бас …

Батафсил »

Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9–1987.22.5) – биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Фарғона педагогика институтини тугатган (1934). 1946 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим, бўлим мудири (1946–50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти лаборатория мудири (1950–56), директори (1956–60), ТошДУ кафедра мудири (1955–62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси …

Батафсил »

Муҳаммад Солиҳхўжа

МУҲАММАД СОЛИҲХЎЖА домла Раҳматхўжа ўғли (тахминан 1830–1889) – тошкентлик тарихчи ва географ олим. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Қорёғди» маҳалласида туғилган ва шу ерда яшаб ижод қилган. Муҳаммад Солиҳхўжа бобоси мулла Раҳимхўжа ўз насабномаси билан Шайх Хованди Тоҳурга (14-аср) бориб уланишини ва у Тошкентнинг «Қиёт» маҳалласидаги Бекмуҳаммадбий масжидида имомлик қилганлигини ва дарс ҳам берганлигини таъкидлайди

Батафсил »

Хожа Довуд (14 аср)

ХОЖА ДОВУД (14-аср) – Шайх Хованди Тоҳурнинг ўғли. Қабри Шайхонтоҳур даҳасининг Оқмасжид маҳалласи ғарбида, маҳалла масжидининг орқасида жойлашган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарида келтирилишича, ўша масжид ҳам Хожа Довуднинг масжиди ҳисобланган. Ўтмишда шаҳарликлар Хожа Довуд қабри масжидида уч кун шаръий шартлар билан эътикофда бўлиб, нафл рўзасини тутишган. Хожа Довуднинг қизидан нақшбандия тариқати пешвоси Хожа Аҳрор дунёга келган

Батафсил »

Шоҳий

ШОҲИЙ (тахаллуси; тўлиқ исми Шохўжа Ҳаким ибн Шофайзхўжа Шайх Хованди Тоҳурий) (19-аср) – маърифатпарвар шоир, табиб. Тошкентнинг Оқмасжид маҳалласида туғилган. Дастлаб Юнусхон мадрасасида мударрислик қилган. Ўрта Осиё, Кавказ, Туркия, Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони каби мамлакатларда бўлиб, у ердаги таълим-тарбия ишлари билан қизиққан. Шоҳий табобатдан дарс берган. Чағминий (14-аср)нинг «Қонунча» асарини ўзбек тилига ўгирган

Батафсил »

Мавлоно Обид Хаттот (16-аср)

МАВЛОНО ОБИД ХАТТОТ (16-аср) – хаттот. Тошкентда шайбонийлардан Суюнчхўжахон ва Келди Муҳаммад замонида яшаган. Восифийнинг ёзишича, Мавлоно Обид настаълиқ хатини ёзишда машҳур бўлган. Райҳоний, сулс хатларини яхши билган. 1522 йил у ўзи ёзган қитъаларни саройга олиб келганда, султон ва сарой аҳли унинг хат санъатидаги маҳоратига таҳсинлар ўқиган

Батафсил »