Бош саҳифа » Тошкентликлар

Тошкентликлар

Шош воҳаси фақиҳлари мероси

Фиқҳ илми исломшуносликнинг етакчи тармоқларидан бири. Айни пайтда кам ўрганилган соҳаси саналади. «Гарчи фиқҳ илми ҳақида К.Броккельман, О.Прицак, Ю.З.Кавакжи ва бошқа Ғарб олимлари ишларида бирмунча сўз юритилса-да, лекин улар Мовароуннаҳрда ўрта асрлардаги фиқҳ илми тарихи тараққиётини ўрганишда етарли манба бўла олмайди»[1]. Кейинги йилларда бир қатор ўзбек олимлари А.Саидов[2], А.Мўминов[3], М.Камилов[4], О.Қориев[5], А.Жўзжоний[6], С.Исҳоқов[7] томонидан тадқиқотлар амалга оширилди. Шунингдек, буюк фақиҳ …

Батафсил »

Муҳиддинхўжа қози (тарихий ҳужжатлар асосида)

Муҳаммад Ҳакимхўжа эшон вафотидан кейин қози калонлик мансабини у кишининг ўғиллари Муҳиддинхўжа эгаллади. Бу лавозимда у отасига нисбатан бошқача шароитда, мустамлакачилар ўлкада илдиз отиб, халқ ҳаётида жиддий ўзгаришлар рўй бераёган вазиятда фаолият кўрсатди. Унинг даврида Туркистонда матбуот-нашриёт ишлари йўлга қўйилди. Бир неча илмий-маданий муассасалар иш юритди, янги замон фан-техникасини, рус тили, адабиёти ва санъатини ўрганишни тарғиб этувчи янгича маърифатпарварлик йўли …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший

Шошлик муҳаддислар орасида тасаввуфда ҳам шуҳрат қозониб, «шайх», «солиҳ суфий» каби даражаларга эришган олимлар ҳам мавжуд. Ана шундайлардан бири Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший бўлиб, у тах. 450/1058 йилда туғилиб, 518/1124 йилда вафот этган. У шайх, солиҳ суфий ва муҳаддис[1]. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший Имом Абулмузаффар Самъоний, Абулқосим Ҳибатуллоҳ ибн Абдулворис Шерозий Ҳофиз, Абу Саъд Муҳаммад ибн …

Батафсил »

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Тошкентда туғилган. Тасвирий санъат билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган (1940–43). «Муштум» журнали (1938–38; 1955–57), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1941–43)да, «Қизил Ўзбекистон» газетаси (1943–47) ва «Шарқ юлдузи» (1948–50; 1957–59) журналида адабий ходим. «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» …

Батафсил »

Маҳмуд Усмонов (ганчкор уста)

УСМОНОВ Маҳмуд (1910–1997.1.7) – ганчкор уста, Ўзбекистон Бадимий академияси академиги (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1977). Тошкентда туғилган. Ҳунарни отаси уста Усмон Икромовдан, кейинчалик Уста Ширин Муродовдан ўрганган. Маҳмуд Усмонов Тошкент ганчкорлиги санъати анъанъаларини ривожлантирди, уни янги мазмун билан бойитди; исломий ва гириҳ нақшларни маҳорат билан қўллаб жозибадор нақш мужассамотларини яратди; у ишлаган нақш­лар нафис, аниқ ва лўнда, ўймалари мукаммаллиги билан …

Батафсил »

Муҳаммад Ҳакимхўжа қози калон (тарихий ҳужжатлар асосида)

Азиз Тошкандимизни ўрус босқинчилари бемисл шафқатсизлигу қонхўрлик билан босиб олган 1865 йили июнь ойида бу шаҳри азимнинг қози калони Муҳаммад Ҳакимхўжа Норхўжа эшон ўғиллари эди. Совет даври тарих илми мустамлакачилик кайфиятига ва коммунистик мафкурага уйғун равишда бу инсон шаънини ҳам булғаб, шу йўл билан халқнинг кўзида улуғларини обрўсизлантириш, миллатнинг ўзига ишончини синдириш, ғурурини поймол этиш, ўз қаҳрамонларидан айириб бошқаларни қаҳрамон …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший

Абу Саъд Самъоний ўзининг «Ансоб» асарида Шошни «Сайхун дарёси ортидаги турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади»[1] дея таърифлаган. Шунингдек, Самъоний бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққанлиги, Абдуллоҳ ибн Авона Шоший шулар жумласидан эканлигини биринчилар қаторида қайд этган[2]. Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шошийдан буюк муҳаддис, Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий ва бошқалар ҳадис …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Шоший Тункатий

Ўрта аср ислом мамлакатлари тарихи, маданияти ва жуғрофиясини ўрганишда машҳур тарихчи Абу Саъд Абдулкарим Самъонийнинг «Ансоб»асари муҳим аҳамият касб этади. Абу Саъд Самъоний «Тункатий» деб, Шош воҳасидаги шаҳарлардан бирининг нисбатини келтиради. Тункат шаҳри Сирдарё ортида жойлашган. Бу шаҳардан кўплаб илм аҳллари етишиб чиққан[1]. Хусусан, Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим ибн Фазл Тункатий Тункат аҳлидан бўлиб, уни Абулфатҳ деб ҳам …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший

Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший — шошлик муҳаддис. Абу Саъд Самъонийнинг «Ансоб» асарида муҳаддис бобосининг исми Одам бўлганлиги учун бу кишига «Одамий» нисбати берилган[1]. Абу Бакр Аҳмад Одамий Шоший дастлаб ҳадис илмини ўз юртида Ҳабиб Муғира Шоший, Ҳомид ибн Довуд Шошийлардан ўрганган[2]. У илм-маърифат талабида Ироқ ва Ҳижоз ўлкаларига сафар қилган. Абу Бакр Аҳмад …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший

Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший (ваф. 314/926) — кўплаб ҳадисларни ёд билувчи ҳофиз, ишончли муҳаддисдир[1]. Шошда туғилиб ўсган. Ҳасан ибн Соҳиб Шоший имом, ҳофиз, кўп юртларни кезган сайёҳ бўлиб, у илм талабида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳарамайн (Макка ва Мадина), Яман, Мисрдаги турли табақалардан ҳадислар эшитган[2]. Ҳалимийнинг айтишича, Соҳиб Шоший катта ҳофиз бўлиб, Хуросон шайхларидан ҳадислар ёзиб …

Батафсил »

Мунавварқори

МУНАВВАРҚОРИ, Абдурашидхонов Мунавварқори (1878–1931.23.4) – сиёсат ва маърифат арбоби, Тошкентда жадидчилик ҳаракатининг йирик раҳбари. 20-аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб ва шоир. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Дархон» маҳалласида зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълим-тарбияни онасидан олган. Сўнг ўз даврининг машҳур ўқитувчиси Усмон домладан илми қироат ва тажвидни ўрганиб, ҳофизи Қуръон бўлган. 1885–90 …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший — ишончли муҳаддис бўлиб[1], у Шош воҳасининг Харашкат[2] шаҳарчасида туғилган. Абу Саъд Самъоний Харашкатий — Харашкат Шош шаҳарларидан бири бўлиб, бу ердан кўп олимлар чиққан. Булардан Абу Саид Саъд ибн Абдураҳмон Харашкатий бўлиб, у Юсуф ибн Яъқуб қози, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳазрамийлардан ҳадис ривоят қилган. 340/952 йилда вафот этган[3]. Абу …

Батафсил »

Шошлик муҳаддислар. Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший

Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший (ваф. 294/ 907) — муҳаддис. Шошда туғилган. Машҳур тарихчи Абу Саъд Самъонийнинг таъкидлашича, Жаъфар ибн Шуайб Шоший 287/900 йилда Нишопурга келиб, Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Юсуф Тамомий, Абу Рабиъ Холид ибн Юсуф Самтий, Яъқуб ибн Ҳумайд, Исо ибн Ҳаммод ва Абу Тоҳир Аҳмад ибн Амр Саржийлардан ҳадис илмидан таълим олган[1]. Жаъфар ибн Шуайб Шошийдан …

Батафсил »

Бир ярим аср дин хизматида (муфтий Эшон Бобохон ва авлодлари)

Саксон олти ёшдаман. Юртимизда дин равнақи йўлида кўп хизмат қилган табаррук сулоланинг бир аъзоси сифатида падари бузрукворим Эшон Бобохон ҳазратлари ва у зотнинг зурриётлари ҳақидаги хотиралар қўлимга қалам тутқазди. 1928 йили отам Эшон Бобохоннинг ер- сув, мол-мулклари, шаҳар ҳовлилари мусодара қилинди. Отам билан бирга Зайнуддинхон акам ҳам кўп вақт яшириниб юришга мажбур бўлди. 1929-1930 йиллари орган ходимлари уларни олиб кетиб …

Батафсил »

Семейная жизнь муфтиев (Бабахановых), продолжатели рода

Эшон Бабахан был добрым, чутким, внимательным и вместе с тем требовательным отцом. Особенную любовь он испытывал по отношению к внукам. По возвращении с работы или же из поездок он не оставлял их без своего внимания и подарка. Продолжателями рода Эшона Бабахана являются семеро сыновей и две дочери, 29 внуков и более ста правнуков и праправнуков. Сыновья Эшона Бабахана – Муборакхон, …

Батафсил »