Бош саҳифа » Тошкент тарихи (page 5)

Тошкент тарихи

Товкаттепа

ТОВКАТТЕПА – археологик ёдгорлик (1–8 ва 11–15-асрлар); марказида қўрғон бўлган, лекин атрофи мудофаа девори билан ўралмаган манзилгоҳ. Қалъа ва шаҳристондан иборат. Майдони 6,5 гектар. Товкаттепанинг шарқий чеккаси – Тузел қишлоғи ҳудудида. Ёдгорлик Қовунчи маданиятига мансуб

Батафсил »

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг харобалари Тўйтепа шаҳрининг ғарбий чеккасида, Тошкентдан 25 км жанубида Улкан Тўйтепа номи билан сақланган

Батафсил »

Гаркерт (Ғузкерт)

ГАРКЕРТ, F у з к е р т – ўрта асрларда Чоч шаҳри (6–12-асрлар). Араб географларининг маълумотларига кўра (10-аср), Исфижоб йўлида Келес дарёсининг юқори оқимида жойлашган. Қозиғурт тоғи ёнбағридаги дарёнинг сўл соҳилидаги Шаробхона шаҳар харобаси ўрнида бўлган, деб ҳисобланади (Г.И.Пацевич)

Батафсил »

Тарихий фотосуратлар

Тошкент шаҳри ҳақида сўзловчи тарихий фотосуратлар (ёзувлар асли): 1. Эски шаҳар. Бекларбеги мадрасаси минораси (Старый город. Минарет Бигляр-биге)

Батафсил »

Харашкет

ХАРАШКЕТ – Тошкент воҳасидаги қадимий шаҳар. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Қанқа» қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ҳудудида жойлашган. 10-аср араб географлари (Истаҳрий, Ибн Ҳавқал, Мақдисий) томонидан Чоч шаҳарлари қаторида тавсифланган. Масалан, Ибн Ҳавқалнинг маълумотига кўра Харашкет – катталиги жиҳатидан Чочда унинг пойтахтидан кейин иккинчи шаҳар бўлган

Батафсил »

Бўзсув маконлари

БЎЗСУВ МАКОНЛАРИ – тош даврига оид ибтидоий манзилгоҳлар. Тошкент шаҳридан 12–15 км шимоли-ғарбда Бўзсув канали бўйида жойлашган. Маконлардан бири – Шоимкўприкни (1901) археолог А.П.Павлов, иккинчиси – Шўралисой ёқасидагини (1955) археолог О.И.Исломов топган

Батафсил »

Имлоқ

ИМЛОҚ – қадимий шаҳар харобалари. Олмалиқ шаҳридан (Тошкент вилояти) 12 км шарқда. Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Шаҳар маркази 5 гектар, ундан шарқда жойлашган шаҳристон майдони 12,5 гектар бўлган. Шаҳристоннинг дарёга қараган шимолий томони мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланган, қолган томонлари рабод билан ўралган

Батафсил »

Ниёзбек қалъаси

НИЁЗБЕК ҚАЛЪАСИ – Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғидаги қалъа харобаси (ҳозирги Чирчиқ шаҳри ҳудудида бўлган). Тошкент ва унинг атрофини сув билан таъминловчи қадимий ирригация иншооти – Бўзсувни душмандан ҳимоя қилиш мақсадида қурилган. Қалъа номи Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тўлабийнинг ўғли Ниёзбек номи билан боғлиқ бўлган

Батафсил »

Тўрткўлтепа-1

ТЎРТКЎЛТЕПА-1 – шаҳар харобаси (3–6-асрлар). Янгийўл шаҳридан ғарбда жойлашган. Дастлаб (1934) Г.В.Григорьев, кейинчалик (1977) Ю.Ф.Буряков текширган. Тўрткўлтепа-1 майдони тўғри тўртбурчак (400 х 400 м) бўлиб, Қурқулдак сойининг сўл қирғоғида ўрнашган. Атрофи мудофаа девори билан ўралган (46–52 х 25–26 х 10–12 см лик йирик хом ғиштлар ишлатилган). Девор пойининг қалинлиги 8 м, сақланиб қолган баландлиги ҳам 8 м ни ташкил қилади

Батафсил »

Қанқа, Қанқатепа

ҚАНҚА, Қанқатепа – милоддан аввал 3-аср – милодий 12-аср бошига оид қадимий шаҳар харобаси. Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Оҳангарон дарёсининг қадимий ўзани чап соҳилида. Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан тахминан 8 км шимоли-шарқда қадимги карвон йўли устида жойлашган. Қадимги Хитой ёзма манбаларида – Битан (Битянь)

Батафсил »

Паргуш

ПАРГУШ, Баркуш – ўрта асрларда Чоч шаҳарларидан бири (1–12-асрлар). Араб географлари асарларида пойтахтдан шарқда, тоғли туманларга борувчи йўлда жойлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилган. Харобалари (Паргостепа) Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Паргос қишлоғи чеккасида жойлашган. Дастлаб (1935) В.Д.Жуков тадқиқ этган, сўнгра Д.Д.Букинич (1937), М.Е.Массон (1961), Ю.Ф.Буряков ва F.Дадабоев (1964–66) ўрганишган

Батафсил »

Тошкент. Меъморчилик ва шаҳарсозлик. 1-қисм

Қадимги Тошкент тараққиётининг дастлабки босқичларидаги тузилиши ва планлаштирилиши кўп жиҳатдан бизга но­аниқ. Эҳтимол, шаҳар аҳолиси ўтроқ ерларда, шарқдан ғарб ва жанубга қараб кетган катта карвон йўли бўйида жойлашганлиги учун ҳам сиёсий вазият ва ҳарбий тўқнашувлар туфайли ўз ўрнини ўзгартириб тургандир. У даврларда бир жойда гуркираб турган шаҳар харобага айланиши ва бироз нарида қайта бун­ёд бўлиши табиий эди

Батафсил »

Намудлиғ

НАМУДЛИF – Илоқдаги шаҳар харобаси (3–11-асрлар). Ангрен шаҳри яқинида, Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. 1966–67 йилларда ўрганилган (Ю.Ф.Буряков). Майдони – 70 гектар, бешбурчакли қалъа ва кенг шаҳристондан иборат бўлиб, дарё ва унинг ирмоқлари билан мудофааланган. Намудлиғ ўрнида 3–4-асрларда истеҳкомсиз турар жойлар пайдо бўлган

Батафсил »

Каттаҳовуз

КАТТАҲОВУЗ – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. «Обиназир», «Дарвоза», «Айрилиш», «Сархумдон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада катта ҳовуз бўлган (номи шундан). Қарийб 350 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Қўриқрабод, Чўпонота, Оқтепа, Дамачи мавзеларида) деҳқончилик билан шуғулланган

Батафсил »

«Миллий иттиҳод» жадидлар ташкилоти

«МИЛЛИЙ ИТТИҲОД», «Иттиҳоди тараққий» – Туркистон жадидлари ташкилоти (1920–25). Мунавварқори ва Садриддинхон Шарифхўжаев ташаббуси билан Тошкентда тузилган. «Миллий иттиҳод» большевиклар режимига қарши курашда совет муассасаларида хизмат қилаётган миллий раҳбар ходимларга таянган ва ўз олдига Туркистонда миллий мустақил давлат барпо этишни бош мақсад қилиб қўйган

Батафсил »